Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Новости за 15.09.2017

Остонада Сурия бўйича тинчлик музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтмоқда

Озодлик Радиоси 

Остонада Россия, Эрон ва Туркия иштирокида Сурия бўйича тинчлик музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтмоқда. Остонадаги учрашувда Эрон делегациясининг иштирокига қарши чиққан АҚШ вакиллари ҳам Қозоғистон пойтахтига етиб келди.

Мирзиёев ҳориждаги ватандошлар муаммолари устида ишлашни кучайтиришни буюрди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Президентининг 12 сентябрдаги фармойиши билан Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан «тўғридан-тўғри» мулоқоти якунларини амалга ошириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этилди. Бу ҳақда gazeta.uz сайти хабар қилди. 5 июль куни вазир, шунингдек Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва ТИВнинг ҳудудий ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида жонли мулоқот жонли мулоқот бўлиб ўтган эди. Вазирлик, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига ўнлаб мурожаатлар келиб тушди. Читать дальше...

Лондон метросида портлаш содир бўлди

Озодлик Радиоси 

Британия матбуоти тарқатилган хабарларга кўра, Лондон метросининг шаҳар жануби-ғарбида жойлашган станциясида оқ одиш портлаган.  15 сентябрь куни Лондон полицияси Parsons Green станциясида "ҳодиса" содир бўлганини тасдиқлади.  Қуролли полиция ҳамда тез ёрдам хизматлари ҳодиса жойига етиб борган.  Илк хабарларда жароҳат олганлар кўплиги, айримларнинг юзи куйгани айтилди.  Reuters ахборот агентлигига кўра, станциядан оломон қоча бошлаган пайтда айримлар жароҳат олган.  Портлаш ортидан Лондон... Читать дальше...

МБ: Нақд доллар аҳолига бир неча ойдан сўнг сотилиши мумкин

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда бир неча ойдан сўнг аҳолига долларни нақд кўринишда сотиш бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг баёнотига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди. Ишметовга кўра, бу масала кун тартибида турибди ва бу борадаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилади. "Аниқ муддат ҳозирча йўқ, лекин бу албатта бўлади. Бир неча ойдан кейин бўлади деб ўйлайман, бунинг аниқ муддати келгуси вазиятга боғлиқ. Биз барча ишларни бошлашдан олдин “етти ўлчаб, бир кес” тамойилига амал қилганмиз. Читать дальше...

Ўзбекистонга импорт қилинадиган шакар божхона тўловларидан озод этилди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан республикага олиб кириладиган шакар божхона тўловларидан озод этилди. "15 сентябрдан бошлаб шакарқамиш ёки қанд лавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий жиҳатдан тоза сахароза учун импорт божхона божининг ноль даражаси белгилансин", — дейилган президент қарорида. Ўзбекистон президенти Давлат божхона қўмитасига импорт қилинаётган ижтимоий аҳамиятга молик... Читать дальше...

Жиззахда автомобил рақами 7 563 637 сўм 50 тийинга сотилди.

Озодлик Радиоси 

Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобил рақами 7 563 637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот портали хабар қилди. Савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим. Айни пайтда биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 841 та автотранспорт... Читать дальше...

Бош вазир танқидидан сўнг чиқмай қолган Халқаро пресс клуб кўрсатувлари жонли эфирга қайтмоқда

Озодлик Радиоси 

Бош вазир Абдулла Арипов танқидидан сўнг телевидения эфиридан олиб ташланган Тошкентдаги Халқаро пресс клуб кўрсатувлари яна жонли эфирга қайтмоқда. Бу ҳақда маълум қилган пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев бу ҳақда маълум қилар экан, “Пресс клуб кўрсатувлари ҳукумат босими остида ёпилди”, деган иддаоларни яна бир бор рад этди.



Депутат: Олий Мажлиснинг янги қонуни ахборот эркинлигини чекламайди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолаши ортида жамоатчилик орасида “ахборот эркинлигига яна бир чеклов жорий этилди” мазмунидаги эътирозлар пайдо бўлди (“XXI аср”, 14 сентябрь). Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга кўра, аслида қонунда ахборотни чеклашга доир талаб йўқ, у моҳиятан болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган. Қонунга мувофиқ, ахборот маҳсулоти ёшга оид таснифланиши лозим. Читать дальше...

Қашқадарёда прокуратура долларфурушларга қарши курашни кучайтирди

Озодлик Радиоси 

Қашқадарё вилоятида прокуратура идораси доллар қора бозорида тезкор тадбирларни кўпайтирди (“Ҳуқуқ”, 14 сентябрь). Прокуратура ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаментига кўра, рейдларда қонунга хилоф равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланаётган шахслар ушланмоқда. Масалан, Қарши буюм бозори олдида 10 минг АҚШ долларини сотаётган сарроф қўлга олинган. Қайд этилишича, ноқонуний валюта олди-соттисига оид кўплаб ҳолатлар фош этилган. Жорий йил 5 сентябридан Ўзбекистонда... Читать дальше...

Болани боғчага жойлаштириш университетга киргазишдек жиддий масалага айланди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ота-оналар учун фарзандини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш олий ўқув юртига ўқишга киргазишдек жиддий масалага айланди (“Оила даврасида”, 14 сентябрь). Ота-оналар боласи боғчага жойлаштириш учун йиллаб навбат кутмоқда. Боғчага қабул қилиш эвазига пора талаб қилиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. Масалан, Тошкент шаҳрида яшовчи Дилшода Ҳайитова ушбу масалада 2016 йил октябрида Сергели туман халқ таълими бўлимига мурожаат қилган, аммо орадан бир йил ўтса-да, сўрови қаноатлантирилмаган. Читать дальше...

ИИБ мансабдори постда ухлаб қолган ходимдан пора талаб қилди

Озодлик Радиоси 

Тошкент шаҳри Миробод тумани ИИБ қўриқлаш бўлими отряд командири, майор Шуҳрат Абдусамадов 50 минг сўм пора билан қўлга олинди (“Постда”, 9 сентябрь). ИИБ мансабдори қўриқланаётган объектларни кўздан кечириш пайти сафдор С. Бойматов постда ухлаб қолгани устидан чиққан. Ушбу вазият юзасидан ходимга чора кўрмаслик эвазига ундан 50 минг сўм пора талаб қилган. Постда ухлаб қолган С. Бойматов эса бошлиғи тамагирлик қилаётгани ҳақида юқори раҳбариятга хабар берган. Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича айбланган майор Ш. Читать дальше...

Давлат тест марказининг эътиборсизлиги сирдарёлик ногирон йигитнинг ҳафсаласини пир қилди

Озодлик Радиоси 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи Адҳам Жўраевнинг ҳақли талабини бир неча йилдан буён рад этиб келмоқда (“Жамият”, 8 сентябрь). 25 ёшли Адҳам Жўраев таянч ҳаракат тизимидаги жиддий нуқсонлар боис ногирон бўлиб қолган. Жисмоний имконият чекланган бўлса-да, ақли расо, зеҳни ниҳоятда ўткир. Адҳам Жўраев олти йилдан буён олий ўқув юрти имтиҳонидан ўта олмаяпти, аммо бунга унинг билимсизлиги эмас, балки жисмоний имконияти чекланган боис жавоб варақасидаги... Читать дальше...

OzodDayjest: Ўзбекистонда ота-оналар боласини боғчага жойлаш учун йиллаб навбатда турибди

Озодлик Радиоси 

Давлат тест маркази сирдарёлик ногирон йигитнинг ҳақли талабини рад этиб келмоқда. Қашқадарёда долларфурушларга қарши кураш кучайтирилди. ИИБ мансабдори 50 минг сўм пора билан ушланди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Туркистон шаҳрида “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси” бўлиб ўтди

Ziyouz.uz 

Қозоғистон Республикасининг Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий номидаги қозоқ-турк халқаро университетида 12-13 сентябрь кунлари “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси” ўтказилди. Конгресс Евросиё Ёзувчилар уюшмаси, TÜRKSOY, TİKA ташкилотлари ва Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, давоми...

Ироқ жанубидаги террорда камида 70 киши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Ироқ жанубидаги Носирия шаҳрида содир этилган иккита террор ҳужумида 70 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди, камида 90 киши яраланди. Полициянинг билдиришича, аввал террорчилар ресторанлардан бирида бомба портлатган, кейин эса мина ўрнатилган машина билан полиция блокпостини портлатишган. Махсус хизматлар террор ҳужумлари “Исломий давлат” гуруҳи таркибига кирувчи “Хашед аш Шаабий” ҳарбий альянси томонидан уюштирилган деб таҳмин қилмоқдалар. Кейинроқ “Ислом давлати” интернетда баёнот тарқатиб, мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Жонсон ва Тиллерсон Мьянма ҳукуматини зўравонликларни тўхтатишга чақирди

Озодлик Радиоси 

Британия бош вазири Борис Жонсон ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Мьянма раҳбари, Нобель мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжини рохинжа мусулмонларга қарши зўравонликларни тўхтатиш учун ўзининг обрўсидан фойдаланишга чақирдилар. 14 сентябрда Лондонда Тиллерсон билан ўтган учрашувдан сўнг Жонсон матбуотга: - Аун Сан Су Чжининг қатъияти ва унинг декмокраптия учун олиб борган курашидан жуда ҳам илҳомланганмиз. Мен ўйлайманки, жаҳондаги кўплаб одамлар ҳам бу фикримга қўшилади. Ҳозир эса, Аун Сан Су... Читать дальше...

БМТнинг собиқ бош котиби ХОҚ Этика комиссияси раислигига сайланди

Озодлик Радиоси 

БМТнинг собиқ Бош котиби Бан Ки Мун 14 сентябрь куни Халқаро Олимпия қўмитасининг Этика комиссияси раиси лавозимига сайланди. Халқаро Олимпия қўмитасининг Перудаги Лима шаҳрида ўтган йиғилиши доирасида ўтказилган сайлов натижаларини эълон қилар экан, қўмита президенти Томас Бах: -Мен этика комиссияси раисини сайлаш натижаларини эълон қилаётганимдан мамнунман. "Ҳа" деб 74 киши, "Йўқ" деб 4 киши овоз берган. Жаноб Бан Ки Мун Халқаро Олимпия қўмитасининг Этика комиссияси раислигига сайланди, -деб билдирди. Читать дальше...

Шимолий Корея яна Японияга қарши ракета синовини ўтказди

Озодлик Радиоси 

Шимолий Корея 15 сентябрь куни Японияга қарши иккинчи маротаба ракета синовини ўтказди. Агентликларнинг билдиришича, ракета Хоккайдо ороли яқинида Тинч окенига қулаб портлаган. Шимолий Корея Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотида ракета 3700 километр масофага 770 километр баландликда учиб боргани айтилмоқда. АҚШ расмийлари мазкур баллистик ракета ўртача масофага мўлжалланганини ва шунинг учун ҳам Шимолий Америка ҳамда Гуам оролларига таҳдид бўлмаганини билдирди. БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий... Читать дальше...

Новости России
Москва

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде


Марказий банк расмийси долларнинг сўмга нисбатан қиймати бундан буён кўтарилмаслигини иддао қилди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда доллар қийматининг бундан буён ўсишига фундаментал омиллар йўқ ва валюта қиймати аста-секинлик билан тушиб бориши кутилмоқда. Sputnik нашрининг ёзишича, бу ҳақда Марказий банкнинг монетар сиёсат департаменти раҳбари Илҳом Норқулов 14 сентябрда ўтган брифингда маълум қилди. “Айни пайтда олиб борилаётган валюта сиёсати импорт маҳсулотлар нарҳининг ўсишига сабаб бўлмайди”, деб қўшимча қилган Норқулов. Унга кўра, нарҳ ўсишининг олдини олиш мақсадида қатор импорт маҳсулотларга бож тўловларини... Читать дальше...

Мирзиёев Ашхабодда Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистонга амалий ташриф билан боради. Ўзбекистон Ҳукумат порталининг билдиришича, ташриф Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади Ташриф доирасида Мирзиёев қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Марказий банк олтин заҳираси ҳақида ошкора маълумот беришни режалаштираяпти

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат олтин захираси ва халқаро молиявий операциялар ҳақида жамоатчиликка ошкора маълумот беришга ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 14 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар"га бағишланган матбуот анжуманида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов маълум қилди. Бундан ташқари, Темур Ишметов 13 сентябрдан бошлаб айрим банкларда муайян фоизли тўлов асосида бир мижознинг картасидан... Читать дальше...

Миллий терма жамоа ФИФА рейтингида 5 поғонага пастлади

Озодлик Радиоси 

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси –ФИФА рейтингида 5 поғонага пастлади.  Аввал 64-ўринда турган ўзбек миллий терма жамоаси бугунги кунда рейтингдаги 69-поғонани эгалламоқда. Бунга сентябрь ойи бошларида Жаҳон чемпионати -2018 саралаш босқичининг Осиё гуруҳида ўйнаган Ўзбекистон жамоаси рақибларига ғалабани бой бергани сабаб бўлди. Ўзбек футболчилари Хитой жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Жанубий Корея билан ўйинни 0:0 ҳисобида якунлаган эди. Бунинг ортидан... Читать дальше...

Tez tibbiy yordam vrachini urgan shaxs hibsga olindi

Озодлик Радиоси 

Toshkentning Mirzo Ulug‘bek tumanida yashovchi 36 yashar Abdumalik Karimov uyiga kelgan Tez tibbiy yordam shifokorini urgani uchun hibsga olindi. Karimovdan kaltak yegan Zafar Qayumov to‘rt kundan beri shifoxonada davolanmoqda.

Ayolning kasali tibbiyot tizimining kasalini fosh qildi

Озодлик Радиоси 

Jizzax viloyat, Paxtakor tumanida yashaydigan 32 yashar ayol o‘z muammosini mamlakat prezidenti virtual qabulxonasiga shikoyat qilib ham hal qilolmagach, Ozodlikka murojaat qildi. Ikki farzandli onaning masalasini o‘rganish jarayonida mamlakat sog‘liqni saqlash tizimini moliyalashda, bemorlarning, qanday kasallikka chalingan bo‘lmasin, chet ellarda davolanishi uchun davlat 1 so‘m ham ajratmasligi ma’lum bo‘ldi.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Мария Шарапова

Мирра Андреева может стать новой Марией Шараповой






Авто депутата Езубова врезалось в машину бывшего топ-менеджера Huawei под Истрой

В парке «Академический» 14 июня пройдут отборочные этапы чемпионата по игре «Камень, ножницы, бумага»

Малыши школы №1173 приняли участие в мероприятиях ко Дню России

В Кремле после слов Пашиняна решили прояснить позицию Армении по ОДКБ