Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Новости за 21.09.2017

Ироқ армияси “Исломий давлат” назоратидаги сўнгги ҳудудларга ҳужум бошлади

Озодлик Радиоси 

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абодий ўз ҳукумати қўшинлари “Исломий давлат” жангарилари назоратида қолаëтган сўнгги икки ҳудуддан бири – Киркук вилоятидаги Ҳавижа шаҳрини тортиб олиш учун амалиëт бошлаганини билдирди. Расмий хабарга кўра¸ мазкур ҳарбий амалиëтда аскарлар баробарида федерал полиция кучлари¸ шиа жангчилари ва сунний араб қабилалари вакиллари иштирок этмоқда¸ АҚШ етакчилигидаги коалиция учқичлари ҳаводан ëрдам бермоқда. Ироқ генерали Яҳë Расулга кўра¸ Бағдоддан 240 км. шимолда¸ нефтга бой Киркукдан эса 50 км. Читать дальше...

Тилхатлар рейтинги - талабалар "пахтани оғзимга солмайман" деб тилхат ëзмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилаётгани тўғрисида турли минбарлардан айтилаётган гаплар кўпаяётгани баробарида шундай меҳнатга мажбурланаётганлар, хусусан, талабалардан “пахтага ўз хоҳишим билан чиқаман”,"толани оғзимга солмайман"¸"чаноқда қолдирмай тоза тераман" деган мазмунда тилхат олиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Пахта сабаб қаровсиз қолган 2 яшар бола боғчада куйиб ўлди

Озодлик Радиоси 

19 сентябрь куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 43-боғчада 2 яшар Абдуллоҳ устига бир қозон қайноқ овқат тўкилиши оқибатида оламдан ўтди. Боғчада ошпаз бўлиб ишлайдиган Гулнора Раҳмонова ўғлига қарайдиган қайнонаси пахта теримига чиқарилгани боис, боласини ўзи билан боғчага олиб борган пайти ушбу фожиа содир бўлган.

Москва полицияси норозиликка чиққан ўнлаб тожикистонлик муҳожирни ҳибсга олди

Озодлик Радиоси 

Тожикистонлик муҳожирнинг Москва савдо марказидаги қўриқчилар томонидан калтакланганига нисбатан норозилик билдиришга чиққан тожикистонликлар полиция томонидан ҳибсга олинди. Тожик муҳожирлари федерацияси президенти Каромат Шариповнинг матбуотга билдиришича¸ тожик мигранти 20 сентябрь куни Люблино районидаги савдо марказида қўриқчилар томонидан қаттиқ калтакланган. Бу воқеага норозилик билдириш учун  Москва савдо марказига келган тожикистонлик муҳожирлар ва қўриқчилар ўртасида юзага чиққан можаро... Читать дальше...

"Москва" бозорида ҳамюрти ҳимоясига чиққан юзга яқин тожикистонлик ҳибс этилди (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

20 сентябрь куни Москвадаги савдо марказларидан бирида ўз ватандошининг қўриқчилар томонидан қаттиқ калтаклаганидан норози бўлган юзлаб тожикистонлик муҳожир воқеа жойига тўпланди. Марказ қўриқчилари билан юзага чиққан оммавий тартибсизлик оқибатида 100 га яқин мигрант полиция бўлимларига олиб келинди.



Ўзбекистонда илк бор “Falling Walls Lab” танлови ўтказилди

Ziyouz.uz 

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида жорий йил 15 сентябрь куни мамлакатда илк бор “Falling Walls Lab” танлови ўтказилди. 13 нафар иштирокчи техник фанлар, атроф-муҳит ҳимояси, таълим ва малака ошириш йўналишларидан тортиб тиббиёт соҳасигача бўлган мавзуларда қисқа тақдимот ўтказди. Танлов форматига кўра, ҳар давоми...

Бош прокуратура Миллий боғдаги қурилиш режасига муносабат билдирди

Озодлик Радиоси 

20 сентябрь куни Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда ўтказилган анжуманда пойтахт марказидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида замонавий¸ юқори технологияли парк қуриш режасига нисбатан жамоатчилик эътирозларига жавоб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрь кунги қарори билан Миллий боғ ҳудудида Disneyland русумидаги кўнгилочар парк ва дельфинарий қуриш лойиҳасини амалга ошириш «Stargate Systems» МЧЖга топширилган. Миллий боғ 18 сентябрдан реконструкция мақсадида ëпиб қўйилди. Читать дальше...

Муборак газни қайта ишлаш заводидаги портлаш оқибатида уч одам ўлди

Озодлик Радиоси 

Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводида 20 сентябрь куни рўй берган портлаш оқибатида ўлган ва жароҳатланганларнинг барчаси¸ воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, монтаж-таъмирлаш ишлари олиб бораётган ишчилардир. Портлашга техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлгани тахмин этилмоқда.

Туркия¸ Ироқ ва Эрон курд еткачиларини мустақиллик референдуми оқибатидан огоҳлантирди

Озодлик Радиоси 

Туркия¸ Ироқ ва Эрон ҳукуматлари¸ агар Ироқдаги курд етакчилари мустақиллик референдуми ўтказиш режасидан қайтмаса¸ аксил чоралар қўлланишидан огоҳлантирди. БМТ Бош ассамблеяси доирасида 20 сентябрь куни Нью-Йоркда учрашган учала давлат Ташқи ишлар вазирлари¸ бу чораларнинг нима эканини очиқламадилар. Ироқ таркибидаги ярим автоном Курдистон минтақаси 25 сентябрь куни мустақиллик референдуми ўтказишни режаламоқда. Туркия¸ Ироқ ва Эрон дипломатик раҳбарлари эълон қилган қўшма баëнотда¸ Ироқ ҳудудий... Читать дальше...

ЎФФ президенти Рустам Бобомуродовни ҳакамлик фаолиятидан маҳрум қилди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Футбол федерациясининг янги президенти Умид Аҳмаджонов томонидан 20 сентябрь куни ўтказилган ҳакам ва инспекторлар кенгаши йиғинида Рустам Бобомуродов ҳакамлик қилиш ҳаққидан умрбод маҳрум этилди¸ деб хабар берди маҳаллий подробно.уз нашри. Бундай кескин қарорга¸ айтилишича¸ Бобомуродов ўтган йил 16 сентябрь куни Олий лигадаги «Бухоро» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги ўйинда йўл қўйилган «жиддий камчиликлар» сабаб бўлган. Бу ўйинда бош ҳакам бўлган Бобомуродов¸ «Бухоро» жамоасига қарши... Читать дальше...

Мирзиёев АҚШда яшаётган ўзбекистонликларни ватанга қайтишга чақирди

Озодлик Радиоси 

20 сентябрь куни Нью-Йоркда АҚШда яшовчи ўзбекистонликлар билан учрашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, уларни ватанга қайтишга чақирди¸ қайтган тақдирда¸ уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишни ваъда қилди.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентга келди

Озодлик Радиоси 

Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизматининг билдиришича¸ кенгаш котиби Николай Патрушев 20 сентябрь куни Тошкентга келган ва бу ерда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашган. Расмий хабарда айтилишича¸ иккала расмий хавфсизлик масаласи¸ хусусан¸ Марказий Осиë ва Афғонистондаги жорий вазият юзасидан маслаҳатлашув ўтказган. Патрушев учрашув давомида “буюк” давлатларнинг террорчиликка қарши кураш баҳонасида минтақа давлатларига ўз айтганини қилдиришга йўл қўймасликка чақирган. Читать дальше...

Қирғизистон ҳукумати Назарбоевга расман норозилик билдирди

Озодлик Радиоси 

Қирғизистон ҳукумати президент Нурсултон Назарбоев Қирғизистон президентлигига номзод Ўмурбек Бабанов билан 19 сентябрда Олмаота шаҳрида учрашгани муносабати билан 20 сентябрь куни Қозоғистонга норозилик нотаси топширди.

Нью-Йоркда дунё машварати бўлиб ўтмоқда

Ziyouz.uz 

Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Мазкур йирик сиёсий тадбирда БМТ фаолиятини ислоҳ этиш, дунё ҳамжамиятин янги ривожланиш мақсадлари йўлида бирлаштириш, терроризм ва сепаратизм кўринишидаги ҳаракатларга барҳам бериш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.   Шавкат Мирзиёев: БМТ давоми...

Таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди

Ziyouz.uz 

21 сентябрь куни таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор 65 ёшида вафот этди. “Оғир жудолик бўлди ҳаммамиз учун, айни ижодий балоғат ёшида у ёруғ оламни тарк этди. Ҳали режалари кўп эди, охирига етмаган шеърий туркумлари, достонлари, таржималари иш столида қолди. давоми...

Новости России
Москва

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!


Мексикада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 225 кишига етди

Озодлик Радиоси 

Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 225 нафарга етди. Мексика президенти Энрике Пена Ньето ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан: -Афсуски, кўплаб одамлар, жумладан, мактабда ўқиётган ўғил ва қиз болалар ҳалок бўлди. Мен оила аъзолари ва яқинларини йўқотган барча одамларга таъзия билдираман. Мексика сизлар билан ҳамдард. Бугунги кунда Мехико аҳолисининг 40 фоизи, Меролес штати аҳолисининг 60 фоизи электр таъминотисиз қолди, -деб билдирди. 19 сентябрь куни... Читать дальше...

Порошенко Россияни халқаро хавфсизликка таҳдид деб атади

Озодлик Радиоси 

Украина президенти Петро Порошенко БМТ Бош Ассамблеясида 20 сентябрь куни қилган чиқишида Кремлни халқаро ҳамжамият учун энг катта таҳдид, деб атади. -Россия билан уч йиллик уруш шунга олиб келдики, 10 минг одам ҳалок бўлди, Украина ҳудудининг 7 фоизи босиб олинди, Украина иқтисодининг 20 фоизи йўқ қилинди ёки тортиб олинди. Бироқ энг даҳшатлиси шундаки, Кремль одамларни азоблашни кучайтириш тактикасига содиқ қолмоқда, -деди Порошенко. Украина президенти Кремль Халқаро суднинг қарорини менсимаган... Читать дальше...

Ўзбекистонликлар президентдан Миллий боғдаги дарахтлар кесилишига барҳам беришни илтимос қилмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ватандошлари Шавкат Мирзиёевдан Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғда дарахтларнинг кесилишига барҳам бериш илтимос қилинган петицияни имзоламоқдалар. Change.org сайтида эълон қилинган петицияни 21 сентябрь ҳолатига кўра 850 нафарга яқин одам имзолади. Петицияда Миллий боғни қайта қуриш тўғрисидаги қарор аҳоли билан маслаҳатлашилмай туриб қабул қилинганига ҳам норозилик билдирилган. “Биз парк йўқ қилинмаслигига аниқ ишонч ҳосил қилишни истаймиз”, дейилади петицияда. Алишер... Читать дальше...

Марказий банк тадбиркор ва фермерларга долларни нақд олишга рухсат берди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Марказий банки хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берди. Марказий банк расмий сайтида 20 сентябрь куни эълон қилинган билдирувда айтилишича, бу иш Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5177-сонли фармонини ижро этиш мақсадида амалга оширилган. Банк ҳисобидан нақд валюта олиш учун тадбиркорлик субъектлари хориж валютасида олинган даромадларга эга бўлиши лозим. Читать дальше...

БМТда ядровий қуролни тақиқлаш шартномаси имзоланмоқда

Озодлик Радиоси 

БМТда 20 сентябрь куни ядровий қуролни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаш жараёни бошланди. Мазкур ҳужжат кучга кириши учун уни 50 аъзо давлат имзолаши лозим. 20 сентябрь ҳолатига кўра, шартномани 51 давлат вакили имзолади. Бироқ ядровий қуролга эга бўлган йирик давлатлар ҳамда НАТО шартномани имзолашдан боштортмоқда. Жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган Россия, Британия, Хитой ва Франция ҳам шартномани байкот қилди. НАТО раҳбарияти ҳужжат ядровий қуролга эга... Читать дальше...

Қозоғистон Қирғизистоннинг норозилик нотасига жавоб қайтарди

Озодлик Радиоси 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги 20 сентябрь куни Қирғизистон ҳукуматининг норозилик нотасига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Tengrinews.kz сайти Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди. 20 сентябрь куни эрталаб Қирғизистон ҳукумати президент Нурсултон Назарбоев Қирғизистон президентлиигига номзод Ўмурбек Бабанов билан Олмаота шаҳрида учрашгани муносабати билан Қозоғистонга норозилик нотаси топширган эди. Нотада Назарбоев бу учрашув орқали "Қирғизистоннинг ички ишига... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Мария Шарапова

Мирра Андреева может стать новой Марией Шараповой






Загородная аренда: если подешевле — в Калмыкию, если подороже — на Камчатку, если поразнообразнее — на Алтай

Красноярец попал в аварию на байке и впал в кому в Таиланде

Жителям Белогорска напоминают об опасности Томи

Жители Белогорска спели гимн России на площади им. 30-летия Победы