Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Новости за 28.09.2017

Навальний: Петербург расмийлари тарафдорларим билан учрашишимга изн бермаяпти

Озодлик Радиоси 

Санкт-Петербург шаҳри расмийлари мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўз тарафдорлари билан учрашиш тўғрисидаги сўровини бир неча бор рад этгани тўғрисида мухолифатчининг ўзи баёнот берди. 27 сентябрь куни Навальний ўз веб саҳифасида расмийлар унга фақат шаҳар четида йиғин ўтказишга рухсат бергани, тавсия қилинаётган жойлар етарлича катта эмаслиги ҳақида ёзди. Шаҳарнинг Қонунлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича қўмитаси расмий вакили Андрей Краснов “Эхо Москви” радиоси билан суҳбатда Навальний тарафдорларини “провокаторлар” дея таърифлаб... Читать дальше...

HRW Ўзбекистон расмийларини ёзувчи–диссидентни озод этишга чақирди

Озодлик Радиоси 

«Ҳукумат томонидан диссидент-ёзувчи Нурулло Муҳаммад Рауфхоннинг ҳибсга олиниши унинг реабилитация қилиниши тўғрисидаги хабар ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни яхшилаш борасида ташланаётган қадамлар ҳақида президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган баёнотдан сўнг ташвиш уйғотади», – деди HRWнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

Сингапур институти рўмоллилар ўқишга қўйилмаганини қонуний, деб изоҳлади (ФОТО)

Озодлик Радиоси 

Сингапур Менежментни ривожлантириш институти маъмурияти ўзининг Ўзбекистондаги филиали - Тошкент Сингапур Менежментни ривожлантириш институти раҳбарияти талабалардан ҳижобни ечиш, рўмолини орқадан ўрашни талаб қилаётганини қонуний, деб баҳолади.

Афғонистонда худкуш ҳужумидан ҳужумдан 12 полиция ходими нобуд бўлди

Озодлик Радиоси 

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида 28 сентябрь куни худкуш шахс амалга оширган ҳужум оқибатида мамлакат хавфсизлик хизматининг 12 ходими ҳалок бўлди. Маъруф туманида портловчи моддага тўла Humvee автомобили билан амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз бўйнига олди. Қандаҳор полицияси матбуот котиби Зиа Дурроний: - 12 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди, тўрт одам жароҳат олди, - деди. Толиблар Маъруф тумани маркази қўлга олинганини иддао қилди, аммо Дурроний ва Қандаҳор вилояти кенгашининг икки аъзоси буни рад этди. Читать дальше...

Мол-мулк учун олинадиган солиқ миқдори оширилди

Озодлик Радиоси 

Президент Мирзиёевнинг 2016 йил 27 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2017 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,7 фоиз (2016 йилда 1,5 фоиз бўлган) миқдорида белгиланди. Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича алоҳида ставкалар шаҳарларда... Читать дальше...

Қирғиз-ўзбек чегараси масаласи Боткенда 1 ҳафта муҳокама қилинди

Озодлик Радиоси 

2017 йилнинг 21-27 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда хабар қилган Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтига кўра, .  учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи давомида... Читать дальше...

Президент ўқитувчиларни унвон, орден ва медаллар билан тақдирлади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 сентябрдаги фармони билан “ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун”... Читать дальше...

Сирдарёда 9 та дўкон ёниб кетди

Озодлик Радиоси 

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизматига кўра, воқеа 23 сентябрь куни содир бўлган. “Сирдарё вилоят, Сирдарё шаҳар Ўзбекистон кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида жами 9 та савдо дўконининг 280 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёнган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ёнғин сабабини аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Ўзбекистон Республикаси... Читать дальше...



Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси бўйича битимни ратификация қилди.

Озодлик Радиоси 

Қирғизистон парламенти бугунги ёпиқ мажлисида қирғиз-ўзбек чегараси бўйича битимни иккинчи ва ўқишда кўриб чиқиб, ратификация қилди. Жўғўрқу Кенеш матбуот хизматига таяниб, Азаттиқ радиосининг хабар қилишича, мажлисга қатнашган 97 депутатнинг ҳаммаси ҳужжатни маъқуллаб овоз берган. 21 сентябрь куни бу масала парламентда ёпиқ эшиклар ортида биринчи ўқишда муҳокама қилинган, парламент сессиясида иштирок этган 86 депутатдан 84 нафари шартномани қўллаб, 2 нафари эса қарши овоз берган эди. Ўзбекистон-Қирғизистон... Читать дальше...

"Ўзбекистон" радиосининг собиқ муҳаррири Киевда қамоққа олинди

Озодлик Радиоси 

“Ўзбекистон” радиоканали “Янги жамият” студиясининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими собиқ мудири Назрулло Охунжонов Украинага сиёсий бошпана излаб келгани ортидан ҳибсга олинди. Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Киев расмийларидан Охунжоновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликни илтимос этмоқда.

Тошкент расмийлари АҚШ ширкатлари билан ҳамкорлик қайта тикланаётганини иддао қилмоқда

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью Йоркка қилган сафари доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Америка бизнес форуми пайтида АҚШ ширкатлари билан қатор шартномалар имзоланди. Ўзбекистондаги нашрларнинг 27 сентябрда хабар беришича, бу борада Халқаро пресс клуб йиғилишида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Сухроб Холмуродов ва ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев маълумот берди. Сухроб Холмуродовга кўра, бундан 13 йил аввал Тошкент билан ҳамкорликни тўхтатган... Читать дальше...

Россия Қримни Украинадан ажратиш учун девор қуради

Озодлик Радиоси 

Россия босиб олинган Қрим ҳудудини украинадан ажратиш учун чегарага девор қуради. Озодлик радиоси рус хизматининг маълум қилишича, Федерал Хавфсизлик хизмати бу борадаги ҳужжатларни Давлат харидлари порталида эълон қилган. Ҳужжатларга қараганда, девор қурилиши учун 200 миллион рубль ажартилиши назарда тутилмоқда. Деворнинг узунлиги деярли 50 километр, баландлиги эса 2 метрдан кўпроқ бўлади. Қурилиш ишларини 2017 йил охиригача ниҳоясига етказиш назарда тутилган. Россия Украинанинг айримачи шарқий... Читать дальше...

Украина Бош вазири Калиновкадаги портлашни "Россия диверсияси" сифатида баҳолади

Озодлик Радиоси 

Украина ҳарбий прокуратураси Винница вилояти Калиновка қишлоғидаги ҳарбий артилерия оморида юз берган портлаш диверсия бўлган, деб таҳмин қилмоқда. Агентликларнинг хабар беришича, Украина президенти маслаҳатчиси Юрий Бирюков мазкур диверсия учувчисиз бошқариладиган аппарат кўмагида амалга оширилган, деган тахмин мавжудлигини билдирди. Унга кўра, портлашгача артилерия омборига яшринча кирмоқчи бўлган шахслар ҳам қўлга олинган. Украина Бош вазири Владимир Гройсман 27 сентябрда ўтган ҳукумат йиғилишида... Читать дальше...

Россия кимёвий қуролларини тўла йўқ қилгани тўғрисида баёнот берди

Озодлик Радиоси 

Россия ўз кимёвий қуролларини тўлалигича йўқ қилгани тўғрисида баёнот берди. 27 сентябрь куни президент Владимир Путин Удмуртиянинг Кизнер қишлоғидаги омборхонада сақланаётган сўнгги кимёвий каллакни муддатидан олдин йўқ қилиш тўғрисида кўрсатма берди. Путин кимёвий каллак зарарсизлантирилганидан сўнг телекўприк орқали сўзлаган нутқида АҚШ кимёвий қуролларни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларини бажармаётганини айтди. Унга кўра, Вашингтон бу масалани ҳал этиш муддатини уч марта ортга сурган. Қўшма Штатлар ҳозирча бу баёнотга жавоб қайтармади. Читать дальше...

НАТО Афғонистон армиясини 2020 йилгача молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди

Озодлик Радиоси 

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 27 сентябрда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан Кобулда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида НАТОни афғон халқининг ҳимоячиси, деб атади. -Бизнинг доимий ҳимоячимиз бўлган НАТОга аъзо 39 давлатга миннатдорчилик билдирамиз. Бу аъзо давлатлар мамлакатимизда барқарорлик ўрнатиш ва террорчиликка қарши кураш йўлида кўп қурбонлар берди. Биз, айниқса, Қўшма Штатлардан чексиз миннатдормиз,-деди Ашраф Ғани. АҚШ... Читать дальше...

Ромитанда овқатдан заҳарланганлар сони 166 кишига етди

Озодлик Радиоси 

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида овқатдан оммавий заҳарланганлар сони 27 сентябрь эрталабки соат 10гача бўлган ҳолатга кўра, 166 кишига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Вазирлик матбуот хизмати 26 сентябрь куни Ромитанда дастлаб 90 одам овқатдан заҳарланиб касалхонага мурожаат қилгани тўғрисида маълум қилган эди. Уларнинг барчаси 25 сентябрь куни туман марказидаги “Диёр” тўйхонасида тухум барак истеъмол қилганларини айтганлар. Уларга “Ўткир диарея, овқатдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

«Сейчас даже счёт не помню»: Андреева сенсационно победила Соболенко и вышла в полуфинал «Ролан Гаррос»






Фелинолог: путешествия приносят колоссальный стресс домашним кошкам

«Восточный экспресс» во Дворце на Яузе. Relax FM рекомендует!

«Сталину доложили, что немцы в 40 км от Москвы, и предложили переместить ставку, он помолчал, а потом задал очень странный вопрос»

«У бизнеса нет пола» // Уполномоченный по защите прав предпринимателей в Москве Татьяна Минеева — в интервью “Ъ FM”