Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Новости за 29.09.2017

Автомобиль номери қарийб 100 000 000 сўмга сотилди

Озодлик Радиоси 

Автомобиллар давлат рақамларини сотиш бўйича ўтказилган онлайн-аукционда тошкентлик тадбиркор қарийб 100 000 000 сўмга рақам сотиб олгани ҳақда nuz.uz сайти хабар қилди. Айтилишича, 01 777 WEA рақами 97 млн 653 минг 300 сўмга сотилган. Шунингдек, 01 С 777 АВ рақами деярли 82 млн сўмга, 01 Е 777 АВ рақами деярли 74 млн сўмга сотилган. Маълум бўлишича, Тошкент ИИВ ЙҲХББ томонидан аукционга 70 га яқин давлат рақами қўйилган. Жорий йил якунига қадар онлайн-аукцион савдоларда 18 минг дона автомобил рақамини сотиш режалаштирилган. Читать дальше...

Ўзбекистондаги мактабларда 400 мингдан ортиқ педагог ишлайди

Озодлик Радиоси 

9680 та умумтаълим мактабида жами 400 минг нафардан зиёд педагог кадрлар фаолият кўрсатади. Тизимдаги 4893 та мактабгача таълим муассасасида 56 825 нафар, 211 та «Баркамол авлод» болалар марказида 6108 нафар устоз ва мураббий ишлайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов иштирокида Тошкентдаги Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида билдирилгани тўғрисида вазирлик сайти хабар қилди. 1 октябрь Ўзбекистонда“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

LIVE BLOG: Ватанга қайтган диссидент адибнинг ҳибс хроникаси (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

Туркиядаги муҳожиротдан ватанига қайтгач Тошкент аэропортида ушланиб, 27 сентябрда Тоштурмага қамалган ëзувчи Нурулло Отахоновнинг ҳамкасблари унинг ҳимоясига ўз баёнотларини эълон қилмоқда. Нурулло Отахонов президент Мирзиёевнинг “четдаги ватандошлар Ўзбекистонга қайтсин” деган чақириғидан руҳланиб¸ Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган илк таниқли шахсдир. Ушбу жонли блог орқали Нурулло Отахоновнинг тақдирига оид тафсилотлар ёритиб борилади.

Ўзбекистонда ўн минглаб бемор орган ва тўқималар трансплантациясига муҳтож

Озодлик Радиоси 

Бугун Ўзбекистонда ўн минглаб бемор орган ва тўқималар трансплантациясига муҳтож (“Жамият”, 22 сентябрь). Зарурат туфайли айрим беморлар чет элларга бориб, 15 мингдан 250 минг долларгача тўлаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлмоқда. Аммо беморларнинг бари ҳам бундай катта маблағ ва имкониятга эга эмас. Инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтказишга қонунан рухсат йўқлиги боис мамлакат трансплантология соҳасида жаҳондан ортда қолмоқда, асосийси, бу ҳол ватандошларга қийинчилик туғдирмоқда. Читать дальше...

Тошкентда паспорт столи ходими доимий прописка савдосидан 188,8 млн сўм даромад қилди

Озодлик Радиоси 

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ватандошларни пул эвазига ноқонуний равишда доимий пропискага қўйиш ҳолатлари аниқланди (“Постда”, 23 сентябрь). Бўлимда ёрдамчи сифатида ишлаган аёл вилоятлардан келган ўнлаб ватандошлардан доимий прописка учун 3000 АҚШ долларигача пул олган. Сўнг паспорт бўлимининг қатъий ҳисобида турган муҳр ва штамплардан фойдаланиб, ватандошларнинг паспортига яширин равишда муҳр ва штамп босиб, доимий пропискада тургани ҳақида сохта маълумотлар киритган. Читать дальше...

Зангиотада тез тиббий ёрдам биноси кимошдида сотилди – шифокорлар кўчада қолди

Озодлик Радиоси 

Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек қишлоғидаги тез тиббий ёрдам шахобчаси кимошди савдосида сотилганига тўрт ярим йил бўлди (“Ҳуррият”, 27 сентябрь). Дуппа-дуруст ишлаб турган тиббий марказ биносини пуллаб юборилиши 30 минг аҳолига жазирамада қор ёққандек таъсир қилди. Шундан бери тез тиббий ёрдам шахобчаси гоҳ кутубхона, гоҳ чойхонада ишлаб келмоқда. Раҳбарлар эса турли ваъдалар бериб, унинг ижросини пайсалга солмоқда. “Қаранг, Назарбек тез тиббий ёрдам шахобчаси биноси тўрт ярим йилдан бери бир жойдан бошқа жойга кўчиб юрган бўлса-да... Читать дальше...

300 минг сўмлик зирак учун 4 ёшли қизчани ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди

Озодлик Радиоси 

Хоразм вилояти Хонқа тумани Олажа қишлоғида яшаб келган Раъно Қиличева қотилликда айбланиб 13 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди (“Даракчи”, 28 сентябрь). Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Раъно Камолова маълум қилади. Норасида қизнинг ўлдирилиши шов-шувларга сабаб бўлган эди. Жорий йил апрель ойида Раъно Қиличева қўшнисининг 4 ёшли қизини алдаб оғилхонага олиб кириб, қулоғидаги зиракни ечиб олади. Сўнг қизчанинг бошига болта билан кетма-кет зарба бериб уни ўлдиради. Читать дальше...

Ҳовлиси бузилган ватандошдан ер учун пора талаб қилган кадастр идораси вакили қўлга олинди

Озодлик Радиоси 

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи ватандошнинг дала ҳовлиси қўшни республиканинг чегара ҳудудига ўтиб қолгани боис бузилди (“Ҳуқуқ”, 28 сентябрь). Туман ҳокими қарори билан бузилган ҳовли эгаларига туманнинг бошқа ҳудудларидан ер ажратилиши белгиланган. Ҳовлиси бузилган зангиоталиклардан бирига ер ажратиш эса турли сабаблар билан ортга сурилади. Туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вакили эса ватандошдан ер ажратиш эвазига 500 доллар пора талаб қилади. Мутасадди: “Мен ҳам бу пуллардан бир қисмини тепадагиларга бериб... Читать дальше...



Обид Асомов: Тўй масаласида хотин билан эмас, чўнтак билан маслаҳатлашиш керак

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов “Даракчи” нашрига интервьюсида тўйлардаги дабдабаларни танқид қилди. Санъаткорга кўра, бугун дабдабали тўй қиламан деб қарзга ботиб қолаётганлар кўпаймоқда. Бундай ҳолга тушмаслик учун эса одам нафсини тийиши, биров билан эмас, ўзи билан ҳисоблашиши шарт. “Яқинда қизимни узатдим. Чаллари ва унда кейинги ортиқча тадбирларни умуман қилмадик. Раҳматли отам: “Ўғлим, хотин киши билан маслаҳатлашма, чўнтак билан гаплаш”, дердилар. Бу гап бугунги кунга жуда мос келяпти-да... Тан олинглар... Читать дальше...

OzodDayjest: Тошкентда доимий прописка 3000 доллардан сотилгани фош этилди

Озодлик Радиоси 

Трансплантацияга рухсат йўқлиги сабаб ўзбекистонликлар 250 минг долларгача тўлаб чет элда операция қилдиришга мажбур бўлмоқда. Тошкентда доимий прописка учун вилоятликлардан миллионлаб сўм ўмарган паспорт столи ходими қўлга олинди. Зангиотада тез тиббий ёрдам маркази кўчада қолди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

OzodDayjest: Хоразмда 4 яшар қизалоқни ўлдирган аёл 13 йилга қамалди

Озодлик Радиоси 

Тошкент вилоятида ҳовлиси бузилган кишидан пора сўраган кадастрчи ушланди. Хоразмда 300 минг сўмлик зирак учун 4 ёшли қизчани ўлдирган аёлга жазоланди. Сўз устаси Обид Асомов ўзбек тўйларидаги дабдабабозликни танқид қилди.

Toshkentda pichoq uloqtirish boʻyicha chempionat boshlandi

Sputnik Oʻzbekiston (sport) 

Pichoq bilan jang qilishda turli sport turlari vakillari ishtirok etishi mumkin. Chempionat dasturidan 3, 5 va 7 metrlik masofalardan pichoq uloqtirish boʻyicha gʻoliblarni aniqlash ham joy olgan. Bellashuvlar shanba kuni oʻz nihoyasiga yetadi

Эрдўғон ва Путин Анқарада Сурия масаласини муҳокама қилди

Озодлик Радиоси 

Анқарада 28 сентябрь куни учрашган президентлар Режаб Тоййип Эрдўғон ва Владимир Путин Сурияда 5 йилдан бери давом этаётган ватандошлар уришига барҳам бериш йўналишида тиғиз ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Путиннинг айтишича, бу ҳамкорлик урушаётган томонлар муросага келиши учун шароит яратиб беришни “мувофиқлаштиришни чуқурлаштиришдан” иборат бўлади. Ўз ўрнида Эрдўғон “Туркия Суриядаги конфликтни сиёсий йўл билан ҳал этишга эришиш борасида Россия билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр” эканини айтди. Читать дальше...

Испания ва Каталония мухторияти ўртасида таранглик кучаймоқда

Озодлик Радиоси 

Испаниянинг Каталония мухторияти ташқи ва институционал алоқалар вазири Рауль Ромава 28 сентябрь куни Барселонда ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқини каталонияликларни ҳимоя қилишга чақирди. -Европа комиссияси бундан буён бу ички масала, деб бир четда тура олмайди. Комиссия Европа Иттифоқини ҳимоя қилиши ва каталонияликларнинг умумий манфаатларини қўллаб-қувватлаши лозим, чунки каталонияликлар Европа Иттифоқининг ватандошларидир, - деди Рауль Ромава. Каталонияда 1 октябрда Испаниядан мустақил... Читать дальше...

Турчинов: Винницадаги портлаш Украина учун катта зарба бўлди

Озодлик Радиоси 

Украинанинг Винница вилояти Калиновка қишлоғидаги артилерия омборхонасининг портлаш ортидан ёниб кетиши мамлакат мудофаа салоҳиятига берилган катта зарба бўлди. Бу ҳақда Украина миллий хавфсизлик кенгаши котиби Александр Турчинов маълум қилди. Турчиновга кўра, ёнғин оқибатида омборхонада сақланаётган ўқ-дориларнинг асосий қисми йўқ бўлган. "Бўлиб ўтган воқеа Украина ўз ўқ-дори арсеналини ҳимоя қилишга қодир эмаслигини кўрсатди", деди Турчинов. 27 сентябрь куни Украина бош вазири Владимир Гройсман ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таянган ҳолда... Читать дальше...

Тошкент милицияси "кўча авторитети" Аббосхон Ходжаев қамоққа олинганини тасдиқлади

Озодлик Радиоси 

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пойтахтнинг “криминал авторитети” мақомига даъвогарлик қилаётган Аббосхон Ходжаев қўлга олинганини расман тасдиқлади. Ўзбекистон нашрларининг хабар беришларича, бу ҳақда Тошхўжаев 28 сентябрда ўтган бирифингда маълумот берган. “Унинг жиноий гуруҳ ташкил этиб, авторитет мақомини қўлга киритиш учун ҳаракат қилгани тўғрисидаги ахборот тасдиғини топмоқда. Тезкор кучлар томонидан мазкур уриниш бартараф этилди. У ҳибсга олинди, шериклари аниқланмоқда”... Читать дальше...

Омбудсман қийноқларга қарши миллий механизмни ишлаб чиқаётгани хабар қилинди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Омбудсмани қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив миллий механизмни ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Podrobno.uz нашри хабар берди. Хабарда айтилишича, мазкур механизм қамоқхоналарни, ҳибсда сақлаш жойларини мониторинг қилишни уюштириш орқали инсон ҳуқуқлари кафолатланишини таъминлаш мақсадини кўзлайди. Бундан ташқари механизмда қийноқларга ёки ноинсоний муносабатга дучор этилган шахслардан олинган ариза ва шикоятларни ўрганиб чиқишнинг махсус тартиби ҳам белгилаб берилиши назарда тутилмоқда. Читать дальше...

Раҳимжон Дўсанов. Ўзбек аскиячилиги сардори

Ziyouz.uz 

ХХ асрнинг иккинчи ярмида сўниб бораётган қизиқчилик санъатига қайта жон бағишлаган санъаткор, ёшлар қалбида ҳазил-мутойибага бўлган иштиёқни муҳаббатга айлантира олган кулгу устаси Муҳиддин Дарвешев 1938 йилнинг 26-февралида Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги Оққўрғон қишлоғида туғилган. У кишининг отаси Дарвешали аравасоз уста давоми...

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 5-ўринни эгаллади

Озодлик Радиоси 

Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича V Осиё ўйинларида Ўзбекистон мусобақаларда иштирок этган 63 давлат орасида 5-ўринни эгаллади. V Осиё ўйинлари расмий сайтининг билдиришича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24та олтин, 33та кумуш ва 44та бронза, жами 131 медални қўлга киритди. Ўзбекистондан олдинги ўринларни 89та олтин медал билан Туркманистон (1-ўрин), 42та олтин медални қўлга киритган Хитой (2-ўрин), 36 олтин медал олган Эрон (3-ўрин) ва 28та... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Янник Синнер высказался о первом месте в рейтинге ATP и травме Новака Джоковича






Атаки на Гагаузию со стороны официального Кишинева усиливаются

Экономист Клешко дал советы, как выбрать наиболее подходящий кредит

Программа ремонта поликлиник продолжит реализовываться в Подмосковье — Воробьев

Более 10 тыс. человек со всей России поучаствуют в форуме "Больше, чем бизнес"