Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2017

Новости за 05.10.2017

Бобомурод Абдуллаев "биринчи ва амалдаги президентдан ҳокимиятни тортиб олиш"да гумонланмоқда

Озодлик Радиоси 

Дастлабки тергов хулосасига кўра¸ журналист Бобомурод Абдуллаев Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш йўли билан ҳокимиятни қонуний сайланган шахслардан тортиб олишни режалаган. Дастлабки тергов хулосасига асосланган Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 1 октябрь куни Абдуллаевни 10 кун МХХ ҳибсхонасида сақлаш ва шу муддат ичида унга қарши жиноий иш очиш ҳақида қарор чиқарди.

Қирғиз президенти Тошкентга келди¸ Мирзиëев ҳамкасбини аэропортда ўзи кутиб олди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга қилган давлат сафаридан роппа-роса бир ой ўтиб¸ Алмазбек Атамбаев жавоб ташрифи билан Тошкентга келди. Қирғизистон президенти ва рафиқасини Тошкент аэропортида президент Мирзиëевнинг шахсан ўзи ва рафиқаси қарши олди.

Россия Мудофаа вазирлиги Жабҳат ан-Нусра раҳбари яраланганини иддао қилмоқда

Озодлик Радиоси 

Россия ҳарбий учоқларининг Сурияда амалга оширган ҳаво зарбалари натижасида "Жабҳатан-Нусра" гуруҳи лидери Абу Муҳаммад Жилоний оғир яраланган, дея маълумот тарқатди 4 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги.

Бишкек ва Ўшда 6 октябрда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланади

Озодлик Радиоси 

Қирғизистонда 6-7 октябрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади. Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, 6 октябрь куни Бишкекда, 7 октябрь куни эса Ўш шаҳрида 70 кишидан иборат Ўзбекистон санъат ва мадният арбоблари делегацияси ўз санъатини намойиш этади. Бишкек ва Ўш кинотеатрларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бадиий фильмалар намойиш этилади, музейларда ўзбек рассомлари кўргазмаси уюштирилади, шунингдек, Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова ва хонанда Улуғбек... Читать дальше...

Африкадаги Конго Республикасида Ўзбекистон ватандоши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Африка қитъасидаги Конго Демократик Республикасида 30 сентябрь куни ҳалокатга учраган самолёт экипажи таркибида бўлган Ўзбекистон ватандоши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захаровага таянган ҳолда 4 октябрь куни ТАСС хабар берди. Захарованинг ТАССга маълум қилишича, Конго пойтахти Киншаса шаҳри яқинида 30 сентябрда Ан-12 самолёти ҳалокатга учраган. Мазкур самолёт экипажи Ўзбекистон, Украина ва Россия ватандошларидан иборат 5 кишидан иборат бўлган. Самолёт қулаши оқибатида экипажнинг барча аъзолари... Читать дальше...

Туркияда Эрдўғонни ўлдиришга уринганликда айбланганлар умрбод қамалди

Озодлик Радиоси 

Туркия суди 4 октябрь куни президент Режаб Тоййип Эрдўғонни ўлдиришга ҳаракат қилганлик айблови билан 34 кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Мазкур шахслар ўтган йили амалга ошмай қолган давлат тўнтариши иштирокчилари сифатида Мугла шаҳрида қўлга олинган эди. TRT давлат телеканалининг билдиришича, Муглада жорий йил февралида бундай айблов билан жами 46 киши қўлга олинган. Уларнинг 37 нафари ҳарбий бўлгани айтилган. Тергов материалларига кўра, қўлга олинганлар Мармарис шаҳрида Эрдўғон яшаган... Читать дальше...

Дональд Трамп ҳамдардлик билдириш учун Лас-Вегасга борди

Озодлик Радиоси 

АҚШ президенти Дональд Трамп 4 октябрь куни ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёдга олиш ва ҳамдардлик билдириши учун Лас-Вегасга борди. -Бу жуда ғамгин воқеа бўлди. Биз тасаввур қилиб бўлмайдиган даржадаги ишни жуда тез бажаргани учун полициядан миннатдормиз. Мен учун бу фожеали кун бўлди, -деди Трамп. 1 октябрь куни Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Стивен Пэддок исмли шахс кантри мусиқа фестивали пайтида меҳмонхонанинг 32-қаватидан туриб одамларга ўқ отган эди. Бунинг оқибатида 59 одам ўлган,527 киши яраланганди. Читать дальше...

Каталония ҳукумати 9 октябрда Испаниядан мустақил бўлишини билдирди

Озодлик Радиоси 

Каталония ҳукумати 9 октябрь куни Испаниядан мустақил эканини эълон қилишини билдирди. Каталония мухторияти президенти Карлес Пучдемон бу билан референдумда овоз берган ватандошларнинг хоҳиш-иродаси амалга ошади, деб таъкидлади. Пучдемон Испания билан мазкур муаммо юзасидан сўзлашувлар ўтказишни таклиф қилганини, бироқ Мадрид бундан бош тортаётганини, шунинг учун ҳам сўзлашувлар учун ўртамчиларга эҳтиёж борлигини айтди. Испания Қироли эса референдум натижалари ноқонуний эканини тан олмагунларича... Читать дальше...

AI Европа афғон қочқинлари ҳаётини таҳдид остида қолдираётганини билдирди

Озодлик Радиоси 

Amnesty International Европа давлатлари минглаб қочқин афғонларни ватанларига қайтариши ортидан уларнинг ҳаётини таҳдид остида қолдирмоқда, деб баёнот берди. Ташкилотнинг 5 октябрда эълон қилинган ҳисоботида “Европа давлатлари қочқинларни ортга қайтариш билан халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузмоқда”, деб таъкидланган. Ҳисоботда Норвегия, Нидерландия, Швеция ва Германиядан ватанларига қайтарилган афғонистонликларнинг айримлари зўравонликлар оқибатида ўлдирилганлари, яраланганлари, ўз жинсий ориентациялари... Читать дальше...

Атамбаевнинг ташрифи арафасида Мирзиёев чегара тўғрисидаги қонунни имзолади

Озодлик Радиоси 

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5 октябрда икки кунлик давлат ташрфи билан Тошкентга келади. Ташриф арафасида Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Kun.uz нашрининг хабар беришича, мазкур қонун 4 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи йиғилишида тасдиқланган. Икки давлат ўртасидаги чегараларнинг 85 фоизи аниқланиб бўлингани тўғрисидаги шартнома Мирзиёевнинг... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Мария Шарапова

Превзойдет саму Шарапову? юная Мирра Андреева наступает на пятки звездам тенниса






Постеры фильма «Бордерлендс» с Атласом, Мокси и Кромом

Российские военнослужащие в Приднестровье провели занятие с саперами

Ивлеева заявила, что хочет выступить на ПМЭФ в 2025 году

От Краснодара до Омска: стало известно о масштабных планах девелопера DOGMA