Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2017

Новости за 09.10.2017

Санкт-Петербурда мактаблар ва давлат идоралари эвакуация қилинмоқда

Озодлик Радиоси 

Санкт-Петербурда бомба ўрнатилгани тўғрисидаги аноним қўнғироқлардан сўнг мактаблардан ўқувчи ва ўқитувчилар ҳамда давлат идораларидан ходимлар эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда хабар қилган "Фонтанка" Интернет нашрга кўра, 9 октябрь кунгига ўхшаш эвакуациялар шаҳарда сўнгги кунларда бир неча бор амалга оширилган. Бомба ўрнатилгани тўғрисида ҳуқуқ-тартибот органларига аноним қўнғироқлар Россия бўйлаб 10 сентябрда бошланган. Ўшандан буён Россиянинг 50 та минтақасида юз минглаб киши эвакуация қилинди. Читать дальше...

Атамбаев Қозоғистонни Қирғизистон президенти сайловига аралашаётганликда айблади

Озодлик Радиоси 

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистоннинг Қирғизистон ички ишларига аралашаётганига оид иддаоларига норозилик билдирди.

Бишкекда автоҳалокатда нобуд бўлган бош вазир ўринбосари дафн этилди

Озодлик Радиоси 

Душанба куни Бишкекдаги Қирғиз миллий академик театри биносида автоҳалокатда ўлган бош вазир ўринбосари Темир Жумақадиров билан хайрлашиш маросими ўтказилди. Марҳум Қирғизистон пойтахтидаги Алаарча қабристонида дафн этилди.

Пичоқлашув содир бўлган юридик коллежда директор ишдан олинди

Озодлик Радиоси 

Тошкент юридик коллежи директори Наталья Темирова ўқув юртида содир бўлган пичоқлашув ортидан вазифасидан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Ахборот хизмати хабар тарқатди. Вазирлик хабарномасида “коллеж меҳнат жамоаси ўртасида гуруҳбозлик ва носоғлом муҳит шаклланганлиги, маънавий-тарбиявий ишларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ва раҳбар ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги оқибатида 2017 йил 6 октябрь куни ўқувчилар томонидан коллеж ҳудудида оғир жиноят содир этилган”, дейилади. Читать дальше...

Хитойда беш йил ичида 1 млн 300 минг порахўр амалдор жазоланди

Озодлик Радиоси 

Сўнгги беш йил мобайнида Хитойда коррупцияга алоқадор 1 миллион 300 минг нафар мансабдорга жазо берилди. Уларнинг ҳаммаси ҳукмрон партия аъзолари бўлган. Бу ҳақда 8 октябрь куни Хитой Коммунистик партиясининг Тартиб-интизомни текшириш бўйича марказий комиссияси хабар тарқатди. Жазоланганларнинг 650 минг нафари қишлоқ ва посёлка даражасидаги амалдорлардир. Бу одамлар майда коррупцион жиноятлар учун судлангани айтилса-да, уларга айнан қанақа жазо берилганига аниқлик киритилмаган.

Бишкекда автоҳалокатда нобуд бўлган бош вазир ўринбосари дафн этилади

Озодлик Радиоси 

Душанба куни Бишкекдаги Қирғиз миллий академик театри биносида автоҳалокатда ўлган бош вазир ўринбосари Темир Жумақадиров билан хайрлашиш маросими ўтказилади. Марҳум Қирғизистон пойтахтидаги Алаарча қабристонида дафн этилиши кутилмоқда. Ичида Темир Жумақадиров, ёрдамчиси ва ҳайдовчиси бўлган Toyota Land Cruiser автомобили 7 октябрь куни Бишкек-Чалдовар йўлида юк тўла КамАЗ билан тўқнашиб кетган. Айтилишича, ўша тонг бош вазир ўринбосари Талас вилоятига сайлов участкалари ҳозирлигини текшириш учун кетаётганди. Читать дальше...

Кибержиноятчилар тожикистонлик қизларни шантаж қилмоқда

Озодлик Радиоси 

“Тожикистон фоҳишалари” номи остида Инстаграмда суратлари жойлаштирилган ўнлаб қиз Тожикистон Ички ишлар вазирлигига шикоят аризаси билан мурожаат қилдилар. Аризачиларга кўра, номаълум шахслар уларнинг Фейсбук, Инстаграм ва Одноклассники тармоқларидаги суратларини ўғирлаб, “Тожикистон фоҳишалари” саҳифасига жойлаштирганлар ва суратлар остида таҳқирли изоҳлар қолдирганлар. “Бизга қўнғироқ қилишиб, шантаж қилишмоқда – фоторасмларни олиб ташлаш учун пул талаб қилишмоқда”, деб ёзади аризачи қизлар. Читать дальше...

Туркия президенти Украинада Қрим масаласини муҳокама қилади

Озодлик Радиоси 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон душанба куни расмий сафар билан Украинага боради. Сафар доирасида Эрдўғон Порошенко билан биргаликда Киевда ўтадиган Туркия ва Украина стратегик кенгаши мажлисида иштирок этади. Туркия президенти маъмуриятининг қайд этишича, сафар чоғида томонлар икки ёқлама алоқалар ва минтақага оид масалалар билан бир қаторда “Қрим масаласи ва қрим татарлари аҳволи бўйича” ҳам фикр алмашадилар. Россия 2014 йил мартида Украинага қарашли Қрим яриморолини аннексия қилган. Читать дальше...

Мирзиёев ЭИЗ ривожига масъул ташкилот мутасаддиларига танбеҳ берди

Озодлик Радиоси 

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги таҳлилига бағишланиб, ҳукумат аъзолари иштирокида Тошкентда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу соҳадаги ишлар қониқарли эмаслигидан баҳс этди. Президент матбуот хизмати эълон қилган хабардан мазкур мажлисда Ш.Мирзиёев ЭИЗ ривожига масъул вазирлик, муассаса ва хўжалик субъектлари раҳбарлари фаолиятини танқид қилгани, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ривожи... Читать дальше...

Тошкент-Душанбе қатнови бўйича авиачипта нархи 16 фоизга арзонлади

Озодлик Радиоси 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Тожикистондаги ваколатхонаси Душанбедан Тошкентга авиачипта нархи 200 сомонийга (қарийб 23 доллар) арзонлаганини эълон қилди. Эндиликда йўловчилар Тошкентга 1034 сомоний (тақрибан 117 доллар) тўлаб, уча олишлари мумкин. Душанбе-Тошкент йўналиши бўйлаб мунтазам авиақатнов тикланган апрель ойидан бери йўловчилар чипта нархи қимматлигидан нолиб келаётган эдилар. Июнь ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати йўловчилар камлиги сабабли Душанбега парвозларни қисқартирган. Читать дальше...

Тибет мақоллари (15 та)

Ziyouz.uz 

• Қанчалик оз юксакда учсанг, тушганингда шу қадар оз ранжийсан. • Душман қанча ақлли бўлса, у шунча хавфли. • Фақатгина идрок инсонни безай олади. • Бахт ва изтироб кўрмаган инсон қайғу ва хурсандликни билмайди. • Ютишдан олдин яхшилаб чайна, ишни давоми...

Ўзбекистон президенти Тожикистон президентига ҳамдардлик билдирди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга акасининг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади. “Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафот этиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди”, дейилади Ш.Мирзиёевнинг И.Раҳмонга йўлланган хатида. Ислом Каримов вафотидан сўнг расмий Тошкентнинг бошқа Марказий Осиё мамлакатлари билан бир қаторда Тожикистон билан алоқаларида ҳам илиқлашув кузатилмоқда. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

Медведев вышел в 1/8 финала «Ролан Гаррос» — 2024






Волонтеры посадили три тысячи молодых деревьев в Подмосковье и Санкт-Петербурге

Художник Надя Ковба вновь открывает в Самаре иммерсивную выставку «8 КОМНАТ»

Психолог Донская: разговор с родителями поможет детям победить страхи

Как выглядит могила похороненного вне кладбища композитора Тихона Хренникова