ЗУЛМАТДАГИ УМР-10…
* * * Тунда яна йўталим қўзғаб тонгга қадар мижжа қоқмадим. Мария эса пишиллаб ухлар, уйқу орасида қур-қур йўталганимни эшитиб сўкиниб қўярди. Хўрлигим келди. Кўз ўнгимда онадек меҳрибон Еленанинг ёқимтой чеҳраси ҳар гавдаланганда полда бошини икки олд оёғи орасига олганча мудраётган Шарикни силаб-силаб олдим. Айниқса, бу аёл кечаги гаплари, устига-устак, тундаги суюқоёқларга хос қўпол […]