Шоҳжаҳон Эргашевнинг профи-боксдаги ғалати қадамлари ҳақида: Мухлислар нега алданди?
Олдинга ўтиб бир нарсани айтиб ўтай бу мақолани ёзишдан кўра, ёзмасликка кўпроқ ҳаракат қилгандим. Тахминан бир йилча олдин шундай мақола ёзиш ғояси туғилган бўлсада, доим бу фикрдан қайтишга уринганман. Чунки барча ўйлаганларим хато бўлиб чиқишини истардим. Афсуски ҳар сафар аксинча бўлиб чиқаверди. Сўнггиси ўтган ҳафта охирида содир бўлди. 2016 йилги Рио олимпиадаси ўзбек бокси учун бутунлай янги даврни бошлаб берди десак янглишмаган бўламиз. Ўша август Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури қайси деган саволни ҳам ўртага чиқарганди. Читать дальше...