Британия суди Қозоғистон банкидаги ўғирликка алоқадор кўрилган миллиардлаб доллар мулкни музлатди
Буюк Британия суди Қозоғистоннинг БТА банкидан миллиардлаб доллар ўғирланишига алоқадор кўрилган тахминан 5 миллиард доллар қийматга эга активларни музлатиб қўйди. The Wall Street Journal (WSJ) газетасида 1 декабрь куни чоп этилган мақолада ёзилишича, 13 ноябрь куни Англия ва Уэльс корхона ва мулк суди ҳашаматли меҳмонхоналардаги улушлар, олти мамлакатдаги молия институтларидаги ҳисоблар ҳамда Қозоғистондаги Burger King франшизасини музлатиб қўйишни буюрган. Мақолада ёзилишича, қарор давлатга қарашли БТА банкнинг аризасига асосланган. Читать дальше...