Украина: Харьковдаги қариялар уйида чиққан ёнғин оқибатида 15 киши нобуд бўлди
Харьковда қариялар уйида содир бўлган ёнғин натижасида 15 киши нобуд бўлди, яна 11 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумот тарқатди. Ёнғин маҳаллий вақт билан кундузги соат 3 ларда бинонинг иккинчи қаватида бошланган. Ҳодиса чоғида 100 квадрат метр атрофида майдон куйган, шунга қарамай, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш учун қарийб икки соат вақт сарфлаганлар. Украина бош прокурори Ирина Венедиктова дастлабки маълумотларга таянган ҳолда... Читать дальше...