"Катта оға" кузатмоқда: Россиянинг кузатув камералари
2020 йилда Россия кузатув камералари энг кўп ўрнатилган мамлакатлар орасида 3-ўринга чиқиб олди. Ҳукумат шунингдек, юз таниш тизимига миллионлаб доллар сарфлади ҳамда Москвада дунёнинг энг мукаммал кузатиш тизимларидан бирини ишга туширди. Расмийлар бу чоралар жамоат хавфсизлиги даражасини оширишда ҳамда коронавирус пандемиясини жиловлашда кўмак беришини айтмоқда. Инсон ҳуқуқлари фаоллари эса бу борада оқсаётган қонунчилик ҳамда шахсий маълумотлар хавфсизлигига эҳтимолий путур етишидан хавотирда. Читать дальше...