Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Май
2021

Новости за 04.05.2021

Россиялик «Робин Гуд» Нью-Йорк мэри бўлмоқчи — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: «Profile» Россиянинг Томск шаҳрида туғилиб ўсган Виталий Филипченко АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэри бўлмоқчи. Мақсадим даромад эмас, кучсизларга ёрдам бериш, дея у ўзини Робин Гудга қиёслаган. «Мэр бўлмоқчиман, бундан бирон даромадни кўзлаётганим йўқ. Кўплар ном чиқариш, янаям бойиш учун ўзини сиёсатга уради. Менинг мақсадим бутунлай бошқа, қўлимдан келганча ёрдам берсам дейман, дейлик Робин Гудга ўхшаб», — дейди Филипченко. Унинг айтишича, амалдаги мэрга мухолиф номзодлар — асосан ўзига тўқ одамлар. Читать дальше...

Россия Миграция хизмати ходими ўзбекистонлик муҳожирни калтаклади

Озодлик Радиоси 

Россия Тергов қўмитасининг Томск вилоят бошқармаси 3 май куни Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан текширув ўтказилаётганини маълум қилди. Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги ҳам мазкур воқеага муносабат билдириб, “ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилгани” тўғрисида хабар берди. Читать дальше...



Сўнгги бир сутка ичида жаҳонда коронавирусдан деярли 12 минг киши вафот этди

Озодлик Радиоси 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 3 май куни жаҳонда 721 896 кишига коронавирус юққани ва беморлардан 11 711 нафари вафот этгани тўғрисида маълум қилди. Ташкилотнинг билдиришича, бу билан дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 152 миллион 534 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Ўлганлар сони эса 3 миллион 198 мингдан ошган. Коронавирус пандемияси бўйича мустақил статистикани олиб бораётган АҚШдаги Жонс Хопкинс университети 4 май ҳолатига кўра, коронавирусдан ўлганлар сони 3 миллион 210 мингдан... Читать дальше...

Элдор Шомуродов илк бор ўғлининг суратини оммага кўрсатди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

«Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов илк бор ўғлининг суратини намойиш қилди. Фото: Instagram / Элдор Шомуродов Ўзбекистонлик футболчи ўзининг Instagram саҳифасига Мустафо билан бирга тушган суратини жойлади. Эслатиб ўтамиз, Шомуродовлар оиласида 2020 йилнинг 16 декабрида ўғил фарзанд дунёга келганди. Кейинчалик футболчи А Серияда урган голларини Мустафога бағишлаганди. Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 27 та ўйин ўтказиб, 5 гол ва битта голли узатма амалга оширди.

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 20 миллиондан ошди

Озодлик Радиоси 

Ҳиндистонда 4 май куни яна 357 минг кишида коронавирус аниқланди ва бу билан мамлакатда вирус юққанлар сони 20 миллиондан ошди. Ҳиндистон жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда бормоқда. Ҳиндистонда сўнгги учу ой ичида COVID-19га чалинганлар сони деярли икки баробарга кўпайди. Коронавирусдан ўлганлар сони расман 220 мингдан ошди. Бироқ мутахассислар коронавирусга чалинганлар ва ўлганлар сони расман билдирилаётганидан кўп эканини айтмоқдалар. Чунки уйидан касалхонага... Читать дальше...

Афғонистонда селдан 14 киши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида кучли ёмғир ортидан юрган сел пайтида камида 14 киши ҳалок бўлди. Вилоят ҳокимиятининг билдиришича, Ҳиротнинг Адрасқон туманида селдан ҳалок бўлганларнинг 4 нафари ўсмирдир. Ҳалок бўлганлардан икки нафарининг шахсини аниқлаш имконияти бўлмаяпти. Афғонистон туманларида вақти-вақти билан сел ва сув тошқинлари юз бериб туради. Бунинг оқибатида уй-жойлар, экин ерлари ва жамоат инфраструктураси зарар кўради. Ўтган йилнинг августида Афғонистоннинг 13 вилоятида сел юриб, унда жами 150 киши ҳалок бўлган эди. Читать дальше...

5 май куни шамол тезлиги кучайиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

«Ўзгидромет» 5 май, чошанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 28-30 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 28-33 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради... Читать дальше...

Новости России
Москва

Сотрудники СЛД «Курск» филиала «Московский» ООО «ЛокоТех-Сервис» продолжают проводить экологические акции


Хитой Шинжондаги “бахтиёр мусулмонлар” ҳақидаги пропаганда фильмини эълон қилди

Озодлик Радиоси 

Ёш уйғур йигит «эски билан янгини қориштириш» учун Қашқарнинг тарихий Эски шаҳар қисмида қаҳвахона очиб, ўз орзусига эришганини сўзлаб берди. Ёш мусулмон аёл ўз оиласи фаровон кун кечириши учун «яхши маош тўлайдиган» фабрикада ишлаш учун чекка қишлоғидан шаҳарга кўчиб кетди. Уйғур ишбилармон аёл ўз жамоасидаги ёш аёлларга Ғарб услубидаги келин либосларини танлашда ёрдам бериб, стереотипларга қарши курашмоқда. Уларнинг барчаси Хитойнинг Шинжон минтақасидаги фаровон ҳаётдан, танлаш эркинлигидан ва мўл-кўл имкониятлардан мамнун. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Первая ракетка Казахстана вышла в финал турнира WTA в Италии






В Нижний Новгород на 2 дня привезут главную святыню ополчения Минина и Пожарского

Кубанские профсоюзы собрались на Совет

"Это даже не кофе": в Роскачестве рассказали, какие марки лучше обходить стороной

Дискуссию по миграционной политике провели в Сергиевом Посаде