COVID-19: Қозоғистонда бир кунда коронавирусдан 39 киши вафот этди
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда бир сутка ичида 2 298 та COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилган, 39 одам касаллик туфайли нобуд бўлган. Ўтган йилнинг мартидан бери расман тасдиқланган коронавирус юқтириш ҳолатларининг умумий сони 332 369 тага етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган йилнинг августидан бери «ковидга ўхшаш пневмония» тўғрисида алоҳида статистика эълон қилиб келади. Бугунга қадар ушбу ҳолат 53 122 одамда аниқланган, уланинг 817 нафари вафот этган. Читать дальше...