Ўқитувчилар: Болалар ҳақидан уриб қолинган кўмир сотиб юборилди
Қашқадарё вилоят, Косон туман, 6-умумтаълим мактабининг ўқитувчилари 2 майдан 3 майга ўтар кечаси ярим тунда мактаб омборхонасидан кўмир олиб чиқиб кетаётганларни ушлаб олишганини иддао қилди. Ўқитувчиларнинг айтишларича, қишда мактаб яхши иситилмай, сунъий тежаб қолинган кўмир махфий тарзда сотиб юборилган. Воқеа жойига чақиртирилган ИИБ профилактика инспектори ҳам воқаени текширмай, кўмирни мактабдан чиқартириб юборилгани иддао қилинмоқда. Туман ХТБ мудири вазифасини бажарувчи Бобоёр Очилов воқеани текшириб жавоб беришини айтди... Читать дальше...