Андижонда 100 гектар ер учун 135 минг доллар пора сўраган амалдорлар қамалди
Андижонда вилоят ҳокимлигининг икки мансабдори ва яна икки фуқаро фермерга 100 гектар ер ажратиб бериш эвазига 135 минг доллар пора талаб қилганликда айбланиб, узоқ муддатларга қамалди. Олий суднинг билдиришича, 4 июнь куни Андижон вилоят суди ҳукми билан ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ойбек Абдужалилов 10 йилу 6 ойга, вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тарақиёти ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармаси ғазначиси лавозимида ишлаган Умиджон Солиев 10 йилу 2 ойга кесилди. Читать дальше...