Ургутдаги газ қуйиш шохобчасида рўй берган портлашда икки одам нобуд бўлди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани “Кенагас” МФЙ ҳудудида жойлашган маиший газ баллонларини пропан гази билан тўлдириш шохобчасида 14 июнь куни соат 17:40 ларда “ЗИЛ-130” русумли юк автомобилидан суюлтирилган газни тўкиш вақтида пропан сиғимининг ёрилиши содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот тарқатди. Қайд этилишича, портлаш оқибатида юк автомобиль ҳайдовчиси ва “Bek Diamond Gaz” МЧЖ газ тўлдириш шохобчаси ишчиси воқеа жойда вафот этган. “Ҳозирда ҳодиса сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”... Читать дальше...