Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2021

Новости за 30.06.2021

Соқолни танқид қилган халқ артисти Ëдгор Саъдиев виртуал сазойи қилинди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг соқол қўйиш ҳақидаги танқидий фикрлари акс этган видео Уйчи туман (Наманган вилояти) ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий саҳифасида жорий йилнинг 17 июнь куни тарқалгани ортидан тармоқнинг ўзбек сегментидаги диний контент мансублари санъаткорга қарши ҳақорат кампаниясини бошлашди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тарафидан “халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка рахна... Читать дальше...



Путин «Спутник» вакцинаси билан эмланганини ошкор қилди

Озодлик Радиоси 

Россия президенти Владимир Путин аҳоли билан бу йилги мулоқотини россияликларни COVID-19га қарши вакцина олишга ундашдан бошлади. Расман «Жонли линия» деб номланувчи анжуман Россияда коронавирусга чалинаётганлар ва вирус туфайли нобуд бўлаётганлар сони ошиб бораётган бир кезга тўғри келди. 30 июнь куни ўтказилган анжуманда Путин мамлакат бўйлаб карантин чоралари киритилмаслигига умид қилаётганини айтди. Президент, шунингдек, аҳоли вакцина олишга мажбурланмаслигини қўшимча қилди. Россияликлар... Читать дальше...

Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфли экани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз – Отабеков

Sputniknews-uz.com 

Нурмат Отабеков айримларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқлиги ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслигини айтди.

Ёшлар жамғармаси маблағларини ишлатиш тартиби маълум қилинди

Озодлик Радиоси 

Вазирлар Маҳкамаси 29 июнда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади. Низомга асосан, жамғарма маблағларидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлар бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизини қоплашга сарфланади. Бундан ташқари ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини... Читать дальше...

АҚШ генерали Толибонни бомбардимон қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Озодлик Радиоси 

АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги бош қўмондони Остин Миллер Кобулда 29 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида Толибонни жавоб ҳужумлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Миллер Толибон мамлакат туманларини босиб олиш амалиётини тўхтатмаса АҚШ ва НАТО кучлари уларга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Толибон расмий вакили Забиуллоҳ Мужоҳид АҚШ генералининг бу баёнотига муносабат билдирар экан: “Улар бомбардимонни бошлашса, жиддий қаршиликка дучор бўлишади. Бу ҳолатда улар уруш бошланиши учун... Читать дальше...

Россиянинг юк ташувчи фазо кемаси коинотга чиқарилди

Озодлик Радиоси 

Россиянинг юк ташувчи фазо кемаси 30 июнь куни Қозоғистоннинг Бойқўнғир аэродромидан коинотга учирилди. "Прогресс МС-17" кемасини коинотга 9 дақиқа ичида"Союз" ракетаси олиб чиқди. Кема Халқаро коинот станцияси билан икки кундан сўнг туташтирилиши лозим. Учувчисиз бошқариладиган мазкур кема Халқаро коинот станциясида ишлаётган 7 фазогир учун озиқ-овқат, сув, ёнилғи ва бошқа зарур маҳсулотларни етказиб беради.

Новости России
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о доступности популярных туристических объектов


Бош консулхона Волгоградда Ўзбекистон фуқаролари билан бўлган ЙТҲни назоратга олди

Sputniknews-uz.com 

Россиянинг Волгоград вилоятида 13 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида берган ҳодисани Ростов-на-Донудаги бош консулхона ўз назоратига олди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Андрей Рублев поднялся на шестое место в рейтинге ATP






Над Красной площадью в рамках парада пролетела авиация

Участие в параде Победы приняли женщины-военнослужащие

В Ставрополе 70 студентов получили медали Минобороны РФ за участие в параде Победы

Депутат Мособлдумы Барсуков поздравил ветерана и труженицу тыла с Днем Победы