Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2021

Новости за 09.08.2021

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари камая бошлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

2021 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137491 (+856) нафарни ташкил этмоқда. 7 август куни 897 нафар, ундан аввал эса 912 киши касалланганди. Янги касалланиш ҳолатларининг: 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 39 нафари Андижон вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 82 нафари Жиззах вилоятида, 31 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Навоий вилоятида, 49 нафари Наманган вилоятида, 88 нафари Самарқанд вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 85 нафари Сурхондарё вилоятида... Читать дальше...

ССВ: Коронавирус қурбонлари сони 930 нафардан ошди, пневмония важидан 100 чоғли одам вафот этди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда 8 август куни коронавирусга чалинган беморлардан 6 нафари вафот этган, шу тариқа пандемия қурбонлари сони 934 нафарга етган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча мамлакат бўйлаб 856 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 137 минг 491 нафарни ташкил қилган. Айни пайтда якшанба куни Андижон, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 795 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 130 минг 906 нафарга етган. ССВ ўтган кеча-кундузда... Читать дальше...

Коронавируснинг келажаги қандай бўлиши мумкинлиги айтилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Яқин келажакда COVID-19 катта эҳтимол билан яна бир оддий юқумли касалликка айланади, дейди Пол Хантер, Шарқий Aнглия университети Норвич тиббиёт мактаби профессори. «Бир неча йил ичида инфекцияларнинг аксарияти асемптоматик ёки енгил бўлади. Бошқача айтганда, бошқа коронавируслар каби, бу оддий касалликка айланади. Ҳақиқатан ҳам ... бу аломатлар аллақачон кенг тарқалган: делта варианти одатда томоқ ва бурун оқиши кўринишида намоён бўлади», — дейилади Хантернинг Spestator журналидаги мақоласида.... Читать дальше...

Толибон Қундуз шаҳри устидан назорат ўрнатди, Пентагон толибларни “ҳалол мулоқот”га чақирди

Озодлик Радиоси 

Толиблар Қундуз вилояти маъмурий маркази, муҳим стратегик аҳамиятга эга Қундуз шаҳрини босиб олишди. Маҳаллий ҳукумат вакили Би-би-си радиосига шаҳарнинг аэропортдан бошқа барча мавзелари “Толибон” назоратига ўтганини маълум қилган. Етиб келаётган хабарларга кўра, шаҳарда ёнғин бошланган. Хорижлик айрим мухбирлар тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги, жумладан аёллар ва болалар нобуд бўлгани ҳақида хабар қилишган. Ушбу маълумот расман тасдиқланган эмас. 8 август куни Қундуз таслим бўлгани ҳақида... Читать дальше...

Кўп мамлакатлар ушбу Олимпия ўйинларидан сабоқ олиши керак- Отабек Умаров

Sputniknews-uz.com 

Умаров ўзбекистонлик спортчиларни Токио-2020 Ўйинларидаги муносиб иштироки билан табриклаб Парижда бўйиб ўтадиган навбатдаги Олимпиадага тайёргарликни бошлашни маслаҳат берди.



Коронавирусга қарши дори топилди

Hordiq.uz 

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи фенофибрат ва унинг фаол шакли фенофибрик кислота инсон ҳужайраларидаги SARS-CoV-2 коронавирусини йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Frontiers in Pharmacology журналида чоп этилган мақолада айтилган. Фенофибрат – юрак-қон томир касалликлари хавфи бўлган беморларда холестерин даражасини пасайтириш учун ишлатиладиган дори. Олимлар коронавирус бошоқли оқсилининг ACЕ2 уяли рецепторлари билан боғланиш қобилиятини бузадиган дори излаб, бунга эътибор […]

Мессисиз «Барселона» «Ювентус»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Жоан Гампер Кубогида Каталониянинг «Барселона» ва Италиянинг «Ювентус» клублари баҳс олиб боришди. Унда йирик ҳисоб қайд этилди. Эътиборлиси, «Барселона» Мессисиз ўйнаган бўлса, Италия клуби сафида Роналду асосий таркибда ҳаракат қилди. Ўйинда катта устунликка эга бўлган каталонияликлар Депай, Брэйтуэйт ва Пучнинг голлари эвазига муваффақият қозонди ва Жоан Гампер Кубогини қўлга киритди. Барселона — Ювентус 3:0 Голлар: Депай (3), Брэйтуэйт (57), Пуч (90+2). Барселона — Нето, Дест (Емерсон, 62), Пике... Читать дальше...

Мессисиз «Барселона» «Ювентус»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Жоан Гампер Кубогида Каталониянинг «Барселона» ва Италиянинг «Ювентус» клублари баҳс олиб боришди. Унда йирик ҳисоб қайд этилди. Эътиборлиси, «Барселона» Мессисиз ўйнаган бўлса, Италия клуби сафида Роналду асосий таркибда ҳаракат қилди. Ўйинда катта устунликка эга бўлган каталонияликлар Депай, Брэйтуэйт ва Пучнинг голлари эвазига муваффақият қозонди ва Жоан Гампер Кубогини қўлга киритди. Барселона — Ювентус 3:0 Голлар: Депай (3), Брэйтуэйт (57), Пуч (90+2). Барселона — Нето, Дест (Емерсон, 62), Пике... Читать дальше...

Aшхободда чақалоқни ахлатга ташлаган талаба ушланди

Hordiq.uz 

Aшхобод полицияси янги туғилган чақалоқнинг жасадини ахлат қутисига ташлаганликда гумон қилинган фуқарони қўлга олди. Манбанинг «Aзатлик» радиосига айтишича, қиз Туркманистон давлат иқтисодиёт ва менежмент институти талабаси. Гаудан шаҳри аҳолиси яқинда пойтахт ҳудуди ахлат қутисидан бўғилиб қолган янги туғилган боланинг жасадини топди. Воқеа 22 июль куни, Қурбон ҳайитининг учинчи куни, тахминан соат 11 ларда, Aнқара кўчаси бўйлаб, 31 […]

Қовунли мураббога иштаҳангиз қандай?

Hordiq.uz 

Витаминларга бой қовундан тайёрланган ширинлик билан дастурхонингизни безанг. Керакли маҳсулотлар: қовун — 2500 г; шакар — 1500 г; лимон кислотаси — 1 чой қошиқ. Тайёрланиш жараёни: Қовунни ўртача кубик шаклида тўғранг. Шакар ва лимон кислотаси қўшиб аралаштиринг. 30-40 дақиқага қолдиринг, шарбати ажралганидан кейин оловга қайнатгани қўйинг. Ўртача оловда 40-50 дақиқа давомида қайнатинг, вақти-вақти билан аралаштириб туринг. […]

Термиз полигонида қўшма машқда иштирок этган россиялик ҳарбийлар ватанига қайтди

Озодлик Радиоси 

Ўзбек-афғон чегараси яқинида машқ ўтказган россиялик ҳарбийлар ватанига қайтган. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округидан (МҲО) олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. “Марказий ҳарбий округнинг тинчликпарвар бирлашмаси ва махсус топшириқлар бажарувчи бригадаси ҳарбийлари Сурхондарё вилоятидаги Термиз полигонида бўлиб ўтган қўшма машқлар якунланганидан кейин Ўзбекистондан Россияга қайтиб келишди”, дейилган МҲО хабарномасида. Қайд этилишича, россиялик... Читать дальше...

Биринчи синф ўқувчиси Путинга жиддий муаммо сабаб видеомурожаат йўллади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Россиянинг Красноярск шаҳрида яшовчи биринчи синф ўқувчиси Владимир Каменев Россия президенти Владимир Путинга шаҳардаги экологик муаммо сабаб видеомурожаат йўллади. Болакайнинг айтишича, унга шу муаммо сабаб кўчада сайр қилишга рухсат берилмаган. Бу ҳақда ТВК телеканали хабар берди. Телеканал маълумотларига кўра, боланинг онаси тутун ва ифлос ҳаво туфайли ташқарига чиқишни ман қилган. Бола нима қилишни сўраганда, онаси ҳазил билан президент билан боғланишни таклиф қилган. Биринчи синф ўқувчиси бу... Читать дальше...

Дугонасининг турмуш ўртоғини тортиб олган ва 37 ёшида она бўлган ҳинд актрисаси — Рани Мукержининг ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар

Hordiq.uz 

Рани Мукержи Болливуднинг энг машҳур актрисаларидан бири саналади. Муваффақиятли карьераси давомида бир неча мукофотлар, жумладан, Filmfare Awards’ни ҳам қўлга киритиб улгурган Ранининг ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Актриса 1978 йил 21 март куни Мумбайда дунёга келган. Отаси Рам Мукержи режиссёр ва Filmalaya Studios асосчиларидан бири, онаси Кришна Мукержи эса собиқ хонанда бўлган. Акаси Ража Мукержи ҳам кинопродюсер ва режиссёр сифатида фаолият олиб борган. Хуллас... Читать дальше...

Новости России
Москва

«Солнечная Азбука» в особом семейном центре «Семь-Я»


Қўрқоқ бўлманг!

Hordiq.uz 

Бир куни Сталин нутқ сўзлаб турганида залдан кимдир аксирганини эшитибди. Доҳий нутқини тўхтатиб, залга қараб дебди: — Ким аксирди? Ҳамма жим. Доҳий: — Биринчи қатордаги ҳаммани олиб чиқиб, отиб ташланглар, — дебди. Буйруқ бажарилибди. Кейин яна сўрабди: — Ким аксирди? Яна жимлик. Иккинчи қатордагиларни ҳам отиб ташлашибди. Буйруқ бажарилгач, савол такрорланибди. Яна жимлик экан. Учинчи […]

Врач коронавирусдан хотира заифлашганда нима қилиш кераклигини айтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Россиялик врач Юлия Лоцманова коронавирус юқтириш натижасида хотира пасайганда нималар қилиш мумкинлиги бўйича маслаҳатлар берди. Когнитив қобилиятларни тиклаш учун мутахассис наздида қуйидагилар муҳим: «Хотира ва эътиборни тиклаш учун маълум жисмоний машқлар - бармоқ гимнастикаси мавжуд. Бу нозик восита кўникмаларини мукаммал ривожлантиради, хотирани тиклайди, концентрацияни ривожлантиради. Фикрлаш жараёнини яхшилайди», — дейди у «Говорит Москва» радиоси эфирида. Шифокор шунингдек, беморларга кўпроқ ўқишни... Читать дальше...

Коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ўтказилади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳон куни тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун қайта синов ташкил этилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “COVID-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб 2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талабларини белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарорида билдирилган. Читать дальше...

Ота-она ўз фарзандини ИИБга топширди

Hordiq.uz 

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 16 ёшли Асадбек Самиевнинг ота-онаси ўғли ўзганинг мулкини ўғирлаб келганини кўргач, уни ИИБга топширган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди. Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатларидан сўнг Асадбек Самиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжатларига кўра, Асадбек Самиев 2021 йилнинг 27 март куни кечки соат, тахминан, 01:00 да амакиси Шерзод Самиевга тегишли «Шейх» кафеси атрофини […]


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Мария Шарапова

Превзойдет саму Шарапову? юная Мирра Андреева наступает на пятки звездам тенниса






Машков назначен новым директором театра «Современник»

Объявление о продаже робота-трансформера с ПМЭФ-2024 появилось на «Авито»

Физподготовка и сдача ГТО: чем еще можно заняться этим летом в парках Москвы

Актер Владимир Машков возглавил «Современник»