Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан 15 август куни телефон орқали мулоқот қилиб, Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашди. Россия президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбатда Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши атрофлича муҳокама қилинди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Россия ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди. Давлат раҳбарлари бундан кейин ҳам ўзаро мунтазам алоқаларни давом эттиради. Читать дальше...