Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2021

Новости за 25.08.2021

Украина: инқироз юбилейи

Sputniknews-uz.com 

24 август куни Украина ўзининг формал мустақиллигининг 30 йиллигини дабдаба билан нишонлади.

Демократия фақат сўзда: Украина қандай қилиб репрессия ва цензура мамлакатига айланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

© Sputnik / Sergey Averin Сўнгги 20 йил ичида Украинада олигархия кланларининг мамлакат устидан ягона назорат ўрнатиш учун узлуксиз кураши давом этмоқда. Икки марта - 2004 ва 2013-14 йилларда - қарама-қаршилик конституцияга зид, куч ишлатиш шаклларга айланди. Мамлакат жануби -шарқидаги воқеаларни ҳисобга олмасак ҳам, ҳокимиятни радикаллар асосида куч орқали марказлаштириш натижаси цензура ва террор бўлди. Донбассга қарши нафрат пропагандаси "Евромайдан" ва Украина жануби-шарқидаги фуқаролар уруши... Читать дальше...

Биринчи ярим йилликда қайси соҳалар энг кўп бюджет маблағларини ўзлаштирган

Sputniknews-uz.com 

2021 йил биринчи ярим йилликда ўтказилган 3 480та назорат тадбирларида 372,7 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди.

Афғонистонга оммавий очарчилик хавф солмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Reuters «Толибон» Кобулни қўлга киритгандан бери тобора кўпроқ афғонистонликлар ишсиз қолиш хавфига дуч келмоқда, банклар ёпиқ, озиқ-овқат нархи ошмоқда. Одамлар егулик топиш ва ижара пулини тўлаш ҳақида тун-у кун қайғуришга мажбур бўлмоқда. «Мен бутунлай гангиб қолдим, биринчи навбатда хавфсизлигим, омон қолишим ҳақида ўйлашим керакми ёки болаларим ва оиламни қандай боқиш ҳақидами, билмайман», — деди «Толибон» келиши билан 260 долларлик маошидан маҳрум бўлган Кобулдаги собиқ полициячи. Бу пул билан бутун оила кун кўрарди ... Читать дальше...



Россияда мигрантларни эмлаш: тизимсизлик, турфа нарх ва тартиблар

Озодлик Радиоси 

Россияда меҳнат мигрантларини COVID-19 га қарши эмлаш июль ойидан бошланган эди. Москвада бу катта кампания тусини олди: одамларни вакцина олишга ишонтиришмоқда, ҳатто эмланмаганларга патент берилмаслигини айтиб, қўрқитишяпти ҳам. Пойтахтда вакцина топилади – “Спутник Лайт”нинг бир дозасини 1300 рублга олиш мумкин. Бошқа ҳудудларда вазият ҳар хил: Петербургда, масалан, эмлаш бир ярим ой кеч – август ойи ўрталарида бошланди, вакцина нархи ҳам қиммат, қолган минтақаларда эса мигрантларни эмлаш ҳануз бошлангани йўқ. Читать дальше...

Толибонга қарши кучларнинг сўнгги таянчи. Панжшир вилояти узоқ қамалга ҳозирланмоқда

Озодлик Радиоси 

Афғонистондаги аксил‑Толибон кучларнинг сўнгги таянчи бўлмиш Панжшир вилояти аҳолиси радикал исломий гуруҳга қарши қўзғолонни сўзсиз дастаклашини билдирди. Бу улар учун қанчалик хавфли ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Панжшир Толибон исломий гуруҳига қарши янги курашга ҳозирлик кўрмоқда. Шу билан бирга, аксил‑Толибон кучлар ҳамда вилоят аҳолиси Кобулдан шимоли-ғарбга томон тахминан 115 чақирим масофада жойлашган ушбу тоғли ҳудуд узоқ вақт қамалда қолишидан ташвишга тушган. Чунки қамал... Читать дальше...

Мирзиёев партияси вирус тарқатувчи оммавий тадбирларни ўтказмоқда

Озодлик Радиоси 

Президент Мирзиёвнинг ЎзЛиДеП партияси томонидан сайловолди кампанияси доирасида уюштирилган галаконцерт коронавирусни оммавий тарқатиш тадбирига айланди. Илк концерт Қашқадаре виллоятининг Ғузор туманида ўтказилди. Тадбир тартибсизлик ва ур йиқитга айланди.

Тожикистондаги Россия ҳарбий базасига “Корнет” тизими олиб келинди

Озодлик Радиоси 

Афғонистондаги вазият мураккаблашгани муносабати билан Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига “Корнет” ракетага қарши тизимлари олиб келинди. “Корнет” тизими оғир ҳарбий техникани, вертолётлар ва бошқа учувчисиз бошқариладиган аппаратларни йўқ қилишга қаратилган замонавий қуролдир. 5 августда Россия Мудофаа вазирлиги хавф туғилган тақдирда Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари КХШТ чегараларини ҳимоя қилишга жалб этилишини билдирган эди. Аввалроқ Россия Марказий ҳарбий округи... Читать дальше...

Новости России
Москва

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг


Байден: АҚШ Афғонистондаги амалиётларни 31 августгача тугатишни режалаштирмоқда

Озодлик Радиоси 

Қўшма Штатлар Афғонистондан хориж фуқаролари ва ҳамкорлик қилган афғонистонликларни 31 августгача тўлиқ эвакуация қилишни режалаштирмоқда. Бу амалиётни ўз вақтида якунланиши ва АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги ҳозирлиги муддатининг узайтирилмаслиги Толибоннинг ҳамкорлигига ҳам боғлиқдир. Бу ҳақда 24 август куни президент Жо Байден маълум қилди. Байден бу масалани 24 август куни G7 лидерлари билан ўтказилган видеосаммит доирасида ҳам муҳокама қилди. G7га раислик қилаётган Британия Бош вазири Борис Жонсон саммит якунлангач... Читать дальше...

Ер остида ҳордиқ: Францияда немис бункери меҳмонхонага айлантирилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: «МИР 24» Уруш давридан қолган немис бункерида тунаб қолиш: Франция шимолига саёҳат қилувчилар ана шундай имкониятга эга бўлишди, дея хабар бермоқда «МИР 24». Маҳаллий киши ушбу ер ости иншоотини тубдан ўзгартириб юборди. У мазкур ер майдонини сотиб олиб, бир ярим йил давомида 400 метрли бункерни тупроқ ва ахлатдан тозалади. Қачонлардир бу ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа пункти жойлашган: вермахтнинг 30 нафар аскари иттифоқчи самолётлардан ҳимоя қилишган. Ушбу ғайриоддий меҳмонхонадаги битта жой бир кеча учун 375 долларга баҳоланмоқда. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Анна Курникова

Курникова показала трогательные фото Энрике Иглесиаса






Воробьёв рассказал о важности работы фонда «Защитники Отечества» в регионе

В Москве из-за сильных дождей перекрыли участки дорог в сторону центра и области

Роспотребнадзор: в Казани зарегистрировано шесть случаев подозрения на ботулизм

Кардиолог Ашихмин рассказал о влиянии стресса на развитие гипертензии у молодежи