Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон афғон қочқинларни қабул қилмаслигини расман билдирди
“Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида афғон қочоқларини қабул қилмаслигини, транзитда ёрдам кўрсатишини, уларнинг мамлакатда қатъий чекланган вақтда бўлиб туришини яна бир бор маълум қилади”- деб билдирди 30 август куни Ўзбекистон ТИВ. Билдирилишича, вазирликнинг бундай баёнот тарқатишига 30 август куни интернет тармоғидаги айрим ахборот агентликлари ва веб-сайтлари орқали “Ўзбекистон Афғонистондаги Толибон режимидан қочганларга ўз чегараларини очишга тайёрлиги” ҳақидаги маълумотлар тарқалгани сабаб бўлган. Читать дальше...