Қирғизистонга ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди
Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда «Кабар» хабар берди. Хабар қилинишича, 14 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда сохта ҳужжатлар билан Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланган. 1990 йилда туғилган Ю.М. Санкт-Петербург шаҳридан Ўшга авиарейс орқали келиб, 1989 йилда туғилган М.А. номига расмийлаштирилган Қирғизистон паспортини тақдим этган. Гумонланувчи Қирғистон Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддасига […]