“Фарзанд асраб олиш жараёни қийинлиги одамларни бола сотиб олишга мажбур қилмоқда” – Рустам Жўраев
Сенатнинг XX ялпи мажлисида Миллий гвардия қўмондони, генерал майор Рустам Жўраев талабгорларнинг фарзандликка олувчилар рўйхатида йиллаб навбатда туришлари, амалдаги тартибнинг қийинлиги одамларни ноқонуний йўллар билан бола сотиб олишга мажбур қилаётганини таъкидлади. «Президент фармон ва қарорлари асосида Миллий гвардияга республикадаги меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ва уйлари бириктирилгани, “SOS” болалар маҳаллалари билан ҳамкорлик қилиш вазифаси юклатилганидан сўнг […]