Президентнинг янги қарори қабул қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.