Эфиопияда ҳаво зарбаси оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Эфиопиянинг Тиграй штатида жойлашган Аламата шаҳрида ҳаво зарбаси оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тиграй озодлик халқ фронти раҳбариятига таяниб Al Arabiya телеканали хабар берди. Маълумотларга кўра, шаҳардаги бозорлардан бири зарбага учраган. Унинг оқибатида яна 78 киши жароҳат олган. Фронт назоратида бўлган Tigrai TV телеканалининг хабар беришича, 16 декабрда Аламата шаҳрига Эфиопия федерал кучлари […]