ИИБ икки журналистнинг ота-онасидан фарзандлари ёзган пост бўйича изоҳ талаб қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ички ишлар ходимлари Тошкентда яшайдиган икки журналистнинг ижтимоий тармоқдаги мулоҳазалари юзасидан уларнинг вилоятда яшайдиган оналарини сўроқ қилди. Воқеа шов-шув бўлгач, вазирлик масъул ходимларга танбеҳ берилганини билдирди. Журналист Инобат Аҳадова Facebook'даги постлари учун онаси 8 декабр куни Нарпай тумани ИИБга чақирилганини маълум қилди. “Кеча бир ҳолат бўлди. Хонада ўтирсам, қишлоқдан телефон жиринглади. Олсам, ойимнинг хавотирли овози. Тинчмисан, аҳволинг яхшими, ишинг тинчми деб сўраб кетди. Читать дальше...