Ангренда 28,6 тонна кўмирни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар аниқланди
“Чинобод” МФЙ ҳудудида “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро Н.Х. фаолияти тугатилган “K.B.” МЧЖнинг сохта юк хати асосида аҳоли учун ажратилган 28,6 тонна кўмирни қайта сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни […]