Пашинян Тоғли Қорабоғдаги россиялик ҳарбийлар ҳаракатсизлигини танқид қилди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ҳудудига жойлаштирилган россиялик ҳарбийларни танқид қилди. Пашинян уларни Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғловчи ягона йўлни феълан тўсиб қўйган озарбайжонлик фаолларга ҳеч қандай чора кўрмаётганликда айблади. Лочин йўлаги деб аталадиган йўл ўтган ҳафтадан бери ёпиқ қолмоқда. У ерда норозилик акцияси ўтказаётган озарбайжонлик фаоллар Арманистон расмийларини тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳудудидан табиий бойликларни ноқонуний равишда қазиб олаётганини иддао қилишяпти. Читать дальше...