“Док-1 Макс” иши: ССВ раҳбари узр сўради, ДХХ жиноят иши очди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев “Док-1 Макс” препаратини қабул қилиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналарига ҳамдардлик билдириб, тиббиёт ходимлари гўдакларнинг ҳаётини сақлаб қололмагани учун узр сўради. Самарқандлик масъуллар мазкур маълумотни вазирликдан яширганини иддао қилган мулозимга кўра, ҳодиса ортидан ўз ишига совуққонлик билан ёндашган мутасаддиларнинг барчаси лавозимидан озод қилинган. Вазирга кўра, бу ишга аралашган барча масъул ходимлари қонун олдида жавобгарликка тортилади. Читать дальше...