Қозоғистонда Элбоши тўғрисидаги қонун бекор қилинди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида»ги Конституциявий қонун ўз кучини йўқотгани тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди. Янги қонун билан Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва унинг оила аъзолари бир қатор имтиёзлардан маҳрум этилди. Жумладан, энди Назарбоев оиласи бюджет ҳисобидан алоҳида таъминланмайди. Шунингдек, ходимлар билан таъминланган офисга эга […]