Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2023

Новости за 01.03.2023

  Тожикистон Республикасидан мамлакатимизга контрабанда йўли билан ўтказилган 56 кг оғу тўхтатиб қолинди

Hordiq.uz 

Қўлга тушганларнинг барчаси гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун муқаддам судланган. Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида  Тожикистон Республикасидан мамлакатимизга контрабанда йўли билан ўтказилган 4 кг 810 гр «опий» ва 42 кг 892 гр «гашиш» моддалари тўхтатиб қолинди. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, […]

Ўзбекистонда инфляция февралда қанчага ўсди?

Hordiq.uz 

Статистика агентлиги кўра, февраль ойида инфляция 0,5 %га тенг бўлди. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 12,2 %га етди. Январда энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсди – ўртача 0,7% фоизга. Бу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,3 %га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,5 %га ошди.

Тўртта улкан астероид Ер томон учмоқда

Hordiq.uz 

Яқин кунларда Ер ёнидан тўртта йирик астероид учиб ўтади. Бу ҳақда NASA хабар берди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар Ер аҳолиси учун хавф туғдирмайди, чунки улар бизнинг сайёрамизга 3,5 миллион километр узоқликкача яқинлашади. “NASA потенциал хавфли астероидлар рўйхатида Ерга 7,5 миллион километрдан кам масофада ва диаметри 150 метрдан ортиқ бўлган объектларни киритади”, дейилади космик агентлик хабарида. Сайёрамиз […]

“Лукойл” компанияси Тошкент йўлларини яхшилашга ёрдам бермоқчи

Hordiq.uz 

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими «ЛЛК-Интернешнл» мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Мулоқотда пойтахт йўлларни сифатли таъмирлаш масаласи кўриб чиқилган. Пойтахт ҳокими Ўзбекистон иқлими кескин континентал бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари сифатини ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш муҳимлигини қайд этган. «ЛЛК-Интернешнл» мутасаддилари иш жараёнида ҳар бир объект […]

Бугун старт оладиган Осиё кубоги ҳақида энг муҳим маълумотлар кетма-кетлиги — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Бугун Ўзбекистон яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади. Унда вакилларимиз "A" гуруҳидан жой олган бўлиб, плей-офф учун Сурия, Ироқ ва Индонезияга қарши баҳс олиб боради.Мусобақа формати ҳақидаОсиё кубоги U-20 мусобақаси 1959 йилдан буён ўтказиб келинади. Илк маротаба турнирни Осиё ёшлар чемпионати U-19 дея ном олган. Тушуниб турганингиздек, унда ёш чегараси 19 этиб белгиланган. Айнан шу йилги биринчиликда мусобақа номи "Осиё кубоги U-20"га ўзгарди.1959 йилдан... Читать дальше...

Франциялик афсонавий футболчи вафот этди

Hordiq.uz 

Франциялик афсонавий футболчи Жюсть Фонтен 89 ёшида вафот этди. Жюсть Фонтен «Ницца» ва «Реймс» клубларида ҳужумчи сифатида ўйнаган. 1953-1960 йилларда Фонтен Франция терма жамоаси аъзоси бўлган. 1958 йилги жаҳон чемпионатида 13 та гол урган. Фонтеннинг бир мундиалда гол уриш бўйича рекорди ҳали ҳеч ким томонидан янгиланмаган. Жюсть Фонтен тўрт марта Франция чемпиони бўлди ва икки […]



EVOS 70: в Ташкенте открылся юбилейный семидесятый ресторан сети EVOS

UzNews.uz (ru) 

27 февраля в центре Ташкента, на улице Навои, прошло открытие очередного EVOS. Ресторан стал семидесятым по счету и уже успел обрадовать тысячи посетителей вкусной едой и теплым гостеприимством.

Татар бўғозида Хитой юк кемаси чўкиб кетди

Hordiq.uz 

“Ванино денгиз портидан 42 миля жануби-ғарбда Татар бўғози сувларида ХХРнинг Yong Zing 56 юк кемаси чўкиб кетди”, дейилади “Росморречфлот” хабарида. Кемада 29 минг тонна алюминий оксиди (глинозема) бўлган. Кема экипажи қутқарилган.

Ғўзапоя увол бўлмасин деб, мактабларда қизларга нон ёпишни ўргатиш таклиф қилинди

Hordiq.uz 

Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактабларда ҳаётга ўргатиш кунлари ташкил қилиш кераклигини айтди. ????“Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади. Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир […]

Энг қиммат палов қаерда

Hordiq.uz 

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил февраль ойи учун) ўрганилди. Унга кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича: Қорақалпоғистон Р. – 19 400 сўм Андижон вилояти – 21 800 сўм Бухоро вилояти – 22 400 сўм Жиззах вилояти –23 000 сўм Қашқадарё вилояти – 23 400 сўм Навоий вилояти […]

Қозоғистонда вилоятлар номини советчадан қозоқчага ўзгартириш таклиф қилинди

Hordiq.uz 

Улитау вилояти ҳокими Берик Абдигалиули шундай таклиф билдирди. Унинг фикрича, бу республика аҳолисини руҳлантиради. У Павлодар вилоятини Баянауил, Шимолий Қозоғистон вилоятини Қизилжар, Ғарбий Қозоғистон вилоятини Оқжайиқ, Шарқий Қозоғистон вилоятини Олтой деб ўзгартиришни таклиф қилди. Ҳоким булар “1000 йиллик тарихга эга ерлар” эканини таъкидлади.

Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозлар тикланмоқда

Hordiq.uz 

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, биринчи йўловчи рейси 26 мартга мўлжалланган. Парвозлар Airbus А330-200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. «Айни пайтда авиаташувчи ҳам ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Урумчи — Тошкент йўналиши бўйича […]

Энди ўқувсилар сариқ жилет киядими?

Hordiq.uz 

Келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. ЎзАга кўра, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.

Глобал соғлиқни сақлаш бошқармаси Истанбулда IССА АС Форумида иштирок этади

Hordiq.uz 

Халқаро Конгресс ва Конвенция Ассоциацияси (IССА) ҳамда, Ассоциация ва Конференциялар (АС) Форуми томонидан биргаликда ташкил этилган “Соғлиқни сақлаш учрашувлари” 2023 йил 6-8 июнь кунлари Истанбулда бўлиб ўтади. 2023 йил 6-8 июнь кунлари Истанбулда “Соғлиқни сақлашнинг келажаги” мавзусидаги учрашувлар бўлиб ўтади. Халқаро Конгресс ва Конвенция Ассоциацияси (IССА) ва Ассоциация ва Конференциялар (АС) Форуми билан ҳамкорликда ташкил […]

Туркияда зилзила қурбонлари сони 45 мингдан ошди

Hordiq.uz 

Туркия жанубида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 45 089 кишига етди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар беради. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, Туркиядаги зилзилалардан сўнг 11 мингдан ортиқ ерости силкинишлари қайд этилган. Ҳозирда табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишларига Туркия ва хорижий давлатларнинг тегишли хизматларидан 6368 киши сафарбар этилган. 234 мингдан ортиқ киши […]

Новости России
Москва

Шапки женские вязаные на Wildberries, 2024 — новый цвет от 392 руб. (модель 466)


Қозоғистонда журналистларга қарши “провокацион ҳужумлар координатори” қўлга олингани билдирилди

Озодлик Радиоси 

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги 28 февраль куни ўз телеграм-каналида “журналистларга қарши провокацион ҳужумлар координатори” қўлга олинганини маълум қилди. Билдирувда бу амалиёт ИИВ ва ДХҚнинг идоралараро тергов-тезкор гуруҳи ҳамкорлигида амалга оширилгани қайд этилади. “Улар Жиноят кодексининг 115-моддаси «Қўрқитиш», 147-моддаси “Шахсий дахлсизликни бузиш”, 158-моддаси “Журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилиш”, 202- моддаси “Ўзгалар мулкини қасддан нобуд қилиш ёки шикастлаш” ва 293-моддаси... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

«Был риск завершить борьбу еще в первом матче». В России оценили победу Рыбакиной в Штутгарте






Муромский проект победил в Международном профессиональном конкурсе НОПРИЗ на лучший проект – 2023

И неработающим, и работающим: пенсионерам со стажем необходимо срочно оформить льготу

Нокаут от Русской Кувалды: Кудряшов сокрушил Робутти в первом раунде

Утренние пробки в Подмосковье составили 4 балла 27 апреля