«Алимент қарздорлигини ундириш тартиби такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Жумладан, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий тартибда ижро этилишини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари қўшимча равишда қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади: давлат ижрочисининг сўрови асосида алимент тўлови бўйича қарздор жисмоний шахснинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотни тақдим этади; қарздор жисмоний шахснинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори ижросини таъминлайди; транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи алимент тўламаганлиги учун чекланган фуқаролар реестрини шакллантиради. Шунингдек қарздорнинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш қўлланилмайдиган ҳолатларга қўшимчалар киритилиши таклиф этилмоқда. Қуйидаги ҳолатлар улар жумласига киритилмоқда: суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган тақдирда; агар шундай чеклаш белгиланиши қарздор тирикчилигининг асосий ва қонуний манбаидан маҳрум қилса; агар қарздорга ижро ҳужжати талабларини бажариш учун кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган бўлса ва бошқалар. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи вақтинча чекланган қарздор автомобилни бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилишини белгилаш таклиф этилмоқда. Бундай ҳаракатнинг содир этилиши 5 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда алимент тўлови бўйича қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда унга лицензия бериш вақтинча тақиқланиши, шунингдек қарздорга илгари берилган лицензиялар, рухсатномалар ва махсус ҳуқуқларнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин. Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Концертный директор для музыкантов. Концертный директор для певцов. Концертное агентство в Москве. Букинг агентство. Организация концертов и гастролей.
Gucci, коллекция menswear весна-лето 2025
Первый Международный фестиваль «Мир классического романса»
Театр и Цирк, Культура и Концерт, Россия и Дети: «Волшебный платок бабушки Дари» - это захватывающее путешествие в мир бурятской сказки, которое не оставит равнодушным ни одного зрителя
Собянин сообщил о планах благоустройства территорий школ и детских садов
«Волшебные башмачки Элли» - эта постановка создана по мотивам знаменитой сказки
Александра Волкова «Волшебник Изумрудного
города» - Театр и Цирк, Культура и Концерт, Россия и Дети
Иерей Александр Туховский: Очень нужна помощь!
В Бурчтии в театре кукол «Ульгэр» 14-16 июня пройдут «Волшебные выходные»! -
Театр и Цирк, Культура и Концерт, Россия и Дети