Эртанги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Самарқанд, Жиззах вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.