Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2022

Алишер Қодиров янги вазирлик тузиш таклифи билан чиқди

0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодировнинг фикрича, бизга янги вазирлик керак.

«Миллий тикланиш» ДП фракция мажлисида илгари сурилган ва жорий йилнинг 11 январь куни режалаштирилаётган партия фаолларининг кенгайтирилган муҳокамасида илгари суриладиган ташаббуслардан бирини алоҳида ёзишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Тарбия – пойдевор! Тарбия кўрмаган олим – зарарли, аскар – сотқин, мансабдор – коррупционер бўлиши, тарбияли чўпон олимдек фойдали, ҳарбий – ватанпарвар, мансабдор эса халқпарвар бўлишини инсоният тарихи такрор-такрор исбот қилмоқда.

Яна бир ҳақиқат шуки, ўз қадрини англамаган инсонни қадрлаш нафақат шу инсоннинг ўзи, балки жамият учун фойдадан кўра зарарлироқдир.

Ўзини англаш ва қадрлаш эса болаликдан, тизимли равишда онгостига жойлаштирилиши зарур бўлган муҳим кўникмадир.

Инсон барча яхшиликлар ва ёмонликларнинг муаллифи экан, яхши инсоннинг кўп бўлиши жамиятда адолатни ва мамлакатда тараққиётни кафолатлайди.

Шу сабабли, мамлакатни ўрта ва узоқ истиқболдаги равнақи учун педагогика соҳасини ислоҳ қилишга устуворлик берилиши керак. Бунда:

1) Оиладаги муҳит илмий таҳлил қилиниши ва камчиликлар бартараф этилиши зарур. Бирламчи таклиф сифатида, 18 ёшгача фарзанди бор аёлларга алоҳида кўмак кўзда тутилиши муҳим. Бу кўмак моддий қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, ота-оналарни фарзанд тарбия қилиш бўйича малакасини оширишга қаратилган манзилли ва масофавий ўқув-маслаҳат тизимларини яратиш, меҳнат ҳуқуқларида алоҳида имтиёзлар бериш ҳисобига амалга оширилади.

Шу билан бирга, ота-оналарнинг фарзанд тарбияси учун масъулияти ва жавобгарлиги кучайтирилади ва қонунда аниқ белгилаб қўйилади.

2) Болалар боғчаларида тарбия методикаси белгиланиши керак. Бу методика Парламентда ҳимоя қилинсин. Методика миллий ва умуминсоний қадриятларни боланинг онгостига жойлаштиришни таъминлаши керак.

3) Мактабларда ўқувчи билими ва педагог фаолияти янги тизими – видео кузатув асосида баҳоланиши зарур.

7-синфдан бошлаб педагогик кенгашнинг хулосалари ва якуний жамланган баҳоларга мувофиқ ўқувчилар учта тоифада: академик, тадбиркорлик, ҳунармандлик кўникмаларини рақобатбардош даражага олиб чиқиш учун, махсус дастурлар асосида тайёрланиши лозим.

Мактабни тугатган ёшларга тадбиркор ёки ҳунармандлик фаолиятини йўлга қўйиш учун бир марталик субсидия кафолатланиши керак.

4) Тарбия ва таълим сифатини назорат қилиш Инспекцияси Парламент ҳузурида ва Парламентга бевосита ҳисобдор бўлиши керак.

5) Педагогика институтларига танлов махсус тизим асосида, фақат педагогик қобилияти бўлганларнигина саралаб олишга қаратилиши лозим. Ҳарбий соҳада бўлганидек, бу соҳада ҳам хато танлов миллий хавфсизликка таҳдид сифатида кўрилиши керак.

Педагогларни тайёрлашда давлат асосий буюртмачи бўлиши, буюртмачи сифатида келишилган талим муассасасида, ўз соҳасида 5 йил ишлаш мажбуриятини юклаши ва битирувчиларни иш билан таъминлаш вазифасини зиммасига олиши зарур.

Педагогик фаолият учун ҳар 3 йилда малака синовидан ўтиши мажбурий қилиб белгиланиши керак.

6) Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиб, вазирнинг учта: оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул, боғчада тарбия ва бошланғич таълимни ташкил этишга масъул, мактабда таълим ва тарбияни ташкил қилишга масъул ўринбосарлари бўлиши таклиф қилинади.

Бу вазирлик ҳар бир болани оиладан бошлаб мактабдан чиқиб кетгунича (туғилганидан 18 ёшгача) бўлган даврда тарбияси ва таълим сифати учун масъул бўлади. Вазирликка ота-оналар билан яқиндан ишлаш, уларни малакасини ошириш билан бирга, масъулиятсизлик учун жавобгарликка тортишни ташаббус қилиш ваколатлари ҳам берилиши керак.

Инсоннинг эртага қандай бўлиши, унинг бугун кўрган тарбиясига боғлиқ.

ИНСОН ЎЗГАРСА – ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИ», дея фикр билдирган у.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Уимблдон

Финалистка юниорского Уимблдона-2023 получила временное отстранение за допинг






В Наро-Фоминске ликвидировали крупный пожар в ангаре

Легковушка и две «Газели» загорелись на юге Москвы

Дата Антипасхи, или Красной горки в 2024 году, чем отличаются эти праздники

Тарифы на железнодорожные перевозки из Китая в Россию и Белоруссию резко возросли