Қашқадарёдаги тоғли қишлоқда қарийб 1 метр қор ёғди
Хабар қилинишича, Китоб туманининг тоғли ҳудудларида кеча, 28 январ куни ёғишни бошлаган қор қалинлиги бугун қарийб бир метрга етган. Жумладан, тоғли ҳудудда жойлашган Аспидухтар қишлоғида қарийб бир метр қор ёғган. Шу қишлоқда яшовчи фуқаролар туман ҳокимлиги ахборот хизматига фотосуратлар юборган. Суратларда кечаси билан ёғиб чиққан қор одамларнинг белигача кўмиб турганини кўриш мумкин.