Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2022

АҚШнинг Украинага кўрсатган «махфий ҳарбий ёрдами» тафсилотлари ошкор қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: AP Photo АҚШ администрацияси Украинага қўшимча 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллагани тўғрисида хабар берилганди. Politico газетаси Владимир Зеленскийнинг ёрдамчиси ва вазиятдан хабардор манбасига таяниб маълум қилишича, мазкур ҳарбий ёрдам доирасида Украинага радар тизимлари ва денгиз ускуналари топширилади. Гап CNN маълумотларига кўра, АҚШ президенти 2021 йилнинг декабрида махфий равишда маъқуллаган қўшимча ёрдам ҳақида кетмоқда. Етказиб бериш ишлари айнан қачон бошланиши номаълум. Зеленскийнинг ёрдамчисини сўзларига кўра, Украина томони бу ҳақда декабрь ойида «юқори даражада» хабардор қилинган. Politico манбасининг таъкидлашича, Америка разведкаси «Россия ўзининг бутун ҳарбий кучини қўллаган ҳолда кенг кўламни босқинни амалга ошириши мумкинлиги» сабаб ушбу ёрдам Украинага «Россияга қўшимча зарар етказишга ёрдам беради», аммо вазиятни жиддий ўзгартириб юбормайди, деб ҳисоблайди. Politico маълумотларига кўра, 200 миллион сўмлик маблағ Байденнинг «хатар остида» бўлган хориж давлатларига ёрдам кўрсатиш борасидаги ваколатлари доирасида тасдиқланган. Унинг механизмига кўра, президент администрацияси бу ҳақда Конгрессни огоҳлантириши керак. Аммо газета боғланган бир нечта конгрессмен бундан яқиндагина ёпиқ брифинг вақтида хабар топганини билдирган. CNN хабарига кўра, Киевга янги ёрдам пакети АҚШ бундан олдин ҳам етказиб берган бир хил мудофаа ускуналарни ўз ичига олади, жумладан, ўқотар қурол ва ўқ-дорилар, ҳимояланган радиостанциялар ва тиббий асбоб-ускуналар. Телеканал маълумотларига кўра, ёрдам АҚШ ва Россия ўртасида хавфсизлик кафолатларига бағишланган музокаралар бошланишидан бир неча кун олдин маъқулланган. Эслатиб ўтамиз, Украина билан чегарада Россия қўшинларининг тўплангани ҳақидаги маълумотлар октябрь ойида Ғарб ОАВларида пайдо бўлишни бошлаган. Ноябрь ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский чегарада 100 минг Россия қўшини борлигини маълум қилган. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Россиянинг Украинага «бостириб кириши» 2022 йил бошида содир бўлиши мумкинлигини айтган. Москва бу маълумотларни рад этиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик ҳақидаги хабарларни «қуруқ, асоссиз кескинлик» деб атамоқда. Қолаверса, Россия Ғарб давлатларидан НАТОнинг шарққа томон кенгаймаслиги, Украина эса бу ташкилотга қабул қилинмаслиги ҳақида кафолат талаб қилган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Азаренко вышла в 1/16 финала турнира WTA-1000 в Риме






Заснять порчу: как мошенники наживаются на ими же сломанных смартфонах

В Санкт-Петербурге четыре рабочих пострадали на стройке из-за обрушения опалубки

Нижегородская область присоединится к всероссийскому конкурсу профмастерства «Строймастер»

NE: США паникуют из-за вызванной Путиным массовой эвакуации золота из банков