Африкада фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Африка қитъасидаги Сомалида қурғоқчилик туфайли миллионлаб инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда ёғингачилик мавсуми бўлишига қарамай, ёғингарчилик кузатилмаяпти. Натижада, сув ресурслари ва яйловлар қуриб қолган. Бу эса қишлоқ хўжалигига жиддий зарар келтирмоқда.
Қурғоқчилик сабабли Сомалида 810 мингдан зиёд инсон ёрдамга муҳтож. Бу сон тез орада миллион кишига етиши тахмин қилинмоқда.
Сомали вице-президенти Абдирхаман Абидлахи Исмаил тадбиркор, хорижий ҳамкорларни қурғоқчилик вақтида қийналаётган аҳолига ёрдам беришга чақирган.
«Мен мамлакатда қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолатни эълон қиламан. Маҳаллий тадбиркорлардан эҳтиёжманд аҳолига ёрдам кўрсатишда кўмаклашишга чақираман. Биз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Шу орқали одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишимиз, тирикчиликни тиклаб оламиз», – деди Исмаил ўз чиқишида.
ria.ru