Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2022

Эртага Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин

0

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 16 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим туманларда эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Самарқанд, Жиззах вилоятлариниг айрим туманларда эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Швентек и Соболенко устроили триллер за престижный трофей






Волгоградец удерживал в квартире пятерых детей и ранил 13-летнего сына

На Пхукете снимают российский фильм ON с Юлией Пересильд

Ушаков: Встреча Путина с Пашиняном состоится 8 мая

«Зачем я его прощала?». Якутянка, которой бывший отрезал ухо и нос, рассказала про злополучное утро и планы на будущее