«Қамчиқ» довонида «Nexia» хандаққа тушиб кетди
Кеча, соат 12:35да «Қамчиқ» довонинг 242 км. «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Nexia» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги хандаққа (кювет) тушиб кетгани маълум бўлди.
Автомашина ичида ҳайдовчининг ўзи бўлиб жароҳат олмаган.
Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари махсус «Камаз» русумли техникасида чиқишиб, хандақдаги автоуловни чиқариб олишда амалий ёрдам кўрсатдилар.