Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2022

Шомуродов ноёб талант! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

А Серияда 23-тур учрашувларида давом эттирилмоқда. Италия кубогини ғалаба билан бошлаб олган Жозе Моуриньо шогирдлари энди бор эътиборини яхши кайфият билан А Серия ўйинларига қаратади. “Рома” мазкур турда “Эмполи” меҳмони бўлади. Рақиб Италия чемпионатида ўз олдига юқори мақсадлари қўя олмайдиган ўртамиёна жамоа. Шу боис, кўпчилик римликлар сафардан ғалаба билан қайтишига ишонч билдиряпти. Қолаверса, ўзаро ўйинлар статистикаси ҳам пойтахтлик “бўрилар”нинг устунлигидан далолат беради. Шу пайтга қадар бу икки жамоа А Серия ва Италия кубогида 31 маротаба тўқнаш келган. Шулардан 21 тасида “Рома” зафар қучган. Яна олтита баҳсда кучлар тенг келган бўлса, “Эмполи” ўз майдонида тўртта учрашувда кичик фарқ билан ғалаба қозонган. “Эмполи”нинг “Рома” устидан сўнгги ғалабаси 2007 йилнинг 17 февралида қайд этилган. Бўлажак беллашув олдидан “Рома” мухлислари Италия кубоги доирасидаги баҳсда “Лечче” дарвозасини ишғол қилган Элдор Шомуродовга Жозе Моуриньо томонидан кўпроқ ўйин амалиёти берилишини кутмоқда. Sports.uz портали “Рома” мухлисларининг клуб ижтимоий тармоқларида Шомуродов ҳақида қолдирган фикрларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилишда давом этади. Sara Cavicchia: Шомуродов – “қотил” ҳужумчи. Унга майдонга мослашиши ва гол уриши учун 20 дақиқа кифоя. Бир неча ҳафта муқаддам “Сампдория” билан ўйинда ҳам шундай бўлганди. Мана “Лечче”га қарши баҳсда ҳам шу ҳолат такрорланди. Таркибда ҳар қандай ҳолатда майдонга тушиб, ўз голи билан вазиятни ўзгартириб юборадиган ўйинчининг борлиги бош мураббийнинг ютуғидир. Giuseppe Giunco: Яқинда Жозе Моуриньо Шомуродовни ҳаммага танқид қилганди. Элдор захирадан тушиб, гол урди. Жозе ўз ҳужумчисини қадрламаяпти. Andrea Angelini: Қишки трансферлар вақтида Борха Майоралнинг жавобини бериб, Шомуродовни олиб қолганимиз тўғри бўлди. Бу икки ҳужумчидан фақат Элдоргина Моуриньо қўллаётган тизимда ўзини кўрсата олади. Навбатдаги гол бунга далил бўлади. Luca Betti (Andrea Angelini фикрига жавобан): Моуриньо ўзбек ҳужумчисига кўпроқ ишонч билдирса ёмон бўлмасди. Менимча, агар Шомуродов мунтазам бошланғич таркибда ўйнаганида Тэмми Абрахамдан кўп гол урган бўларди. Gennaro Di Michele: Элдор захирадан тушиб, иккита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Бу жуда ноёб талант. Захиридан ўйинга қўшилиб, жамоасини кучайтира оладиганлар жуда кам. Debby De Pasquale: Шомуродовнинг сўнгги ўйиндаги муваффақияти асосий таркибга йўл очишига умид қиламан. Мен уни Абрахамдан ҳеч бир жиҳати билан қолишмайди, деб ҳисоблайман. Англиялик ҳужумчи қимматга олингани учун доим бошланғич таркибда ўйнаяпти. Giovanni Loiacono (Debby De Pasquale фикрига жавобан): Фикрингизга қўшиламан. Мен келаси ёзда қайсидир Англия клуби Тэмми Абрахамни сотиб олишини кутяпман. Ана шунда Шомуродов асосий ҳужумчига айланади ва супертўпурар сифатида ўзини кўрсатади. Andrea Zarlenga: Шомуродовнинг ўйини ёқди. Гол ургани учун эмас. Ўйинга зўр қўшила олар экан. Кўп прессинг қўллади ва ҳимояга катта ёрдам берди. Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган “Эмполи” ва “Рома” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 23 январь куни соат 22:00да бошланади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Анна Блинкова

Россиянки Аванесян и Блинкова вышли во второй тур турнира в Риме






Экономист Норфилд: РФ и КНР строят ослабляющий Запад альтернативный мир

Танцоры из Асбеста выступят в Москве

МИД РФ: Москва выдала агреман новому послу Финляндии Лиивала

МИД: Россия не бросит своих соотечественников, проживающих в Прибалтике