Истанбулда кучли қор ёғиши туфайли барча авиа қатновлар бекор қилинди
Истанбулда кучли қор ёғиши туфайли Истанбул аэропотидан барча авиа қатновлар номаълум муддатга бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий канали хабар бермоқда.
Аэропортга бориш автомобиль йўллари кучли қор ёғиши туфайли ёпилган.
«Бош консулхона фуқаролармиздан аэропортга вазият ижобий ўзгаришига қадар бормасликни илтимос қилади. Учоқларнинг ўзгарган вақтини аниқлаб бориш тавсия қилинади», – дейилади хабарда.