Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2022

Боболарининг санъатдаги фаолиятини давом эттираётган машҳур неваралар (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Сиз ҳамиша кузатиб борадиган шоу-бизнес вакиллари — жуда машҳур, ўзбек санъатига муносиб ҳисса қўшган ижодкорларнинг набиралари эканлигини биласизми? Келинг, сизни машҳур бобоси билан ҳамиша фахрланадиган ижодкорлар билан таништирамиз. Райҳон Ғаниевнинг бобоси машҳур режиссёр бўлган Фото: «Дарё» / Коллаж Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг катта бобоси Наби Ғаниев ўз даврининг машҳур актёр ва режиссёри бўлган. У ўзбек кино санъатининг нодир дурдона фильмлари: «Насриддин Бухорода» (1943), «Тоҳир ва Зуҳра» (1945), «Насриддиннинг саргузаштлари» (1946) ва «Фарғона қизи» (1948) кабиларни суратга олган. Унинг тўрт фарзанди бўлиб, уларнинг бирортаси санъаткор бўлишни истамайди. Фақатгина ўғли Ҳотамнинг фарзанди Отабек Ғаниев бобосининг касбини давом эттиради. Умри ва ижод йўли ниҳоятда қисқа бўлган Отабек Ғаниевнинг орзуларини қизи Райҳон Ғаниева давом эттирмоқда. Алишер Узоқовнинг бобоси Ўзбекистон халқ ҳофизи бўлган Фото: «Дарё» / Коллаж Актёр Алишер Узоқов Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқовнинг набираси ҳисобланди. У ўз даврининг машҳур ижодкори бўлиш билан бирга, олтин фондга кирган кўплаб қўшиқларнинг отаси ҳисобланади. У ижро этган «Мустаҳзод», «Сайдинг қўябер, сайёд», «Парво этиб кет» ва «Айрилмасин» каби қўшиқлар ҳалигача ўз мухлисларини йўқотгани йўқ. Актёрнинг отаси Муҳаммаджон Узоқов ҳам ўз даврининг машҳур актёри бўлган. Шаҳзода Матчонованинг бобоси Қорақалпоғистонда ижод қилган Фото: «Дарё» / Коллаж Актриса Шаҳзода Матчонованинг бобоси Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Бошқирдистон халқ артисти Байрам Матчонов ҳисобланади. Ижодкор ўз даврининг машҳур лирик хонандаси ва режиссёри бўлган. У узоқ вақт Қорақалпоқ давлат филармониясида ва Қорақалпоқ ёш томошабинлар театрида раҳбар бўлиб ишлаган. Канизанинг асл ижодкор бобоси Муроджон Аҳмедов Фото: «Дарё» / Коллаж Хонанда Каниза эса Ўзбекистон халқ артисти, машҳур ҳофиз Муроджон Аҳмедовнинг набираси ҳисобланади. Уни кўпчилик хонанда сифатида билса-да, аммо ижодкор узоқ вақт театрда фаолият юритган. Қўқон ва Фарғона мусиқали театрларида фаолият юритиб, кўплаб машҳур ролларни ижро этган. Ижодкорга «Ўткан кунлар» фильми учун айтган «Ўртар» ашуласи катта шуҳрат келтирган. Муроджон Аҳмедовнинг фарзандлари санъат йўлини танлашмади. Аммо ўғли Фарҳоднинг қизи Каниза 2006 йилдан буён яккахон хонанда сифатида ижод қиляпти. У Каниза бувисининг исмидан тахаллус сифатида фойдаланади. Эркин Комилов набирасининг клипида суратга тушди Фото: Instagram / @valijon__shamshiyev Ўзбек санъатида Лайли ва Мажнун жуфтигининг пайдо бўлганига кўп бўлмади. Лайли қизиқчи Валижон Шамсиевнинг қизи, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг набираси ҳисобланади. Бу актёрнинг ҳаёт ва ижодини эслатиш шарт эмас. Чунки уни бугунги томошабинлар орасида танимайдиганлар топилмаса керак. Эркин Комилов қизи Дилфузани қизиқчи Валижон Шамсиевга турмушга берган. Актёр яқинда набирасининг «Севги» клипида суратга тушди. Юнус Ражабий сулоласи давом этмоқда Фото: «Дарё» / Коллаж Хушовоз хонанда Азиз Ражабий машҳур сулоланинг муносиб давомчиси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Унинг бобоси Юнус Ражабий, отаси Ҳасан Ражабийлар ўзбек санъати ривожига сезиларли ҳисса қўшган санъаткорлардир. Лутфулла Саъдуллаевнинг ягона ижодкор набираси Фото: «Дарё» / Коллаж Ёш актёр Абдуллоҳ Масъудов Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаевнинг набира ўғли ҳисобланади. У тўнғич қизи Гулираънони марҳум актёр Фатҳулла Масъудовга турмушга берганди. Абдуллоҳ уларнинг кенжа ўғли бўлиб, бобо ижодини давом эттираётган ягона набираси ҳисобланади. Икки машҳур бобоси бор актёр Фото: «Дарё» / Коллаж Ёш актёр Шоҳруҳмирзо Абдуқундузов икки ижодкор бобонинг суюкли набираси ҳисобланади. Унинг ота томондан бобоси Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, она томондан бобоси эса Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ҳисобланади. Айни кунларда Шоҳруҳмирзо актёрлик бўйича таҳсил олиш билан бирга, сериалларда суратга тушмоқда. Асал Шодиева бобосининг режиссёр бўлишини истади Фото: Instagram / @asalshodieva Актриса Асал Шодиеванинг бобоси Мирзакалон Шодиев 13 йилдан буён концерт дастурларини ташкил этиш билан шуғулланади. — Асли касбим иқтисодчи, режиссёр бўлишимга эса набирам Асал сабабчи бўлган. Бугунги кунда кўплаб катта концерт томошабинларига режиссёрлик қиламан. Шу билан бирга, пойтахтдаги «Чустий» МФЙнинг раиси ҳисобланаман, — дейди Мирзакалон Шодиев. Зокировлар сулоласининг асосчиси ким? Фото: «Дарё» / Коллаж Актёр Жавоҳир Зокиров санъат сулоласининг вакили эканлиги барчага маълум. Унинг отаси ва амакилари машҳур ижодкорлар бўлишган. Аслида бу анъана уларга бобоси Карим Зокировдан мерос қолган. Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокиров 1929 йилдан драматик актёр сифатида иш бошлаган. Ўзбекистон опера санъати келиб чиқишида бош-қош бўлган. Бутун умри давомида Навоий номидаги Давлат академик катта театрида фаолият олиб борган ва 30 дан зиёд партияларни ижро этган. Табиатан ноёб, улкан имкониятли баритони тингловчиларни ўзига ром этган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Уимблдон

Финалистка юниорского Уимблдона-2023 получила временное отстранение за допинг






Вечерний праздничный концерт «Великая Победа! Великий народ!» состоялся в Белогорске

Летние лагеря в Лобне примут 960 детей

В Великом Новгороде открылся IX Всероссийский фестиваль «Пасхальный глас»

В Подмосковье гендиректор украл 19 млн руб, выделенные на ремонт памятников ВОВ