Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Чемпионлар Лигаси чоракфинали: жавоб баҳслари старт олади бугун

0

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичида жавоб учрашувлари расман бошланади. Бугун ушбу ҳал қилувчи босқич доирасида икки муҳим ва кутилган тўқнашув ўтказилади.

Дастлаб, Мадриддаги “Атлетико” ўз майдонида Каталониянинг “Барселона” жамоасини қабул қилади. Илк ўйинда “матрасчилар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим устунликка эга бўлган эди. Энди эса жавоб баҳси Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади ва жамоалар учун барчаси қайтадан бошланиши мумкин.

Шу билан бир вақтда яна бир қизиқарли учрашув ҳам бўлиб ўтади — “Ливерпуль” ва ПСЖ жамоалари ўзаро куч синашади. Маълумот учун, Париж жамоаси дастлабки баҳсда ўз майдонида мерсисайдликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Энди барча диққат ушбу икки йирик тўқнашувга қаратилган — ким ярим финалга йўл олади, ким эса турнир билан хайрлашади, бу кеча маълум бўлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса