Андижон ҳокими "президент совғаси"дан айрилган аёл алданганини тан олди (ВИДЕО)
Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президент совғаси сифатида “уй берилиб”, кейин уйдан чиқарилган тикувчи Хуршида Тиллаевани алдашганини тан олди. Куни кеча воқеа юзасидан маҳаллий журналистларга изоҳ берган вилоят ҳокими Тиллаева ва яна бир неча аёлга президент ташрифи арафасида ёлғон уй берилишини "хатолик", деб баҳолади. Хуршида Тиллаева ҳамда "президент совғаси сифатида уй берилди" томошасида иштирок этишга мажбурланганини даъво қилган яна икки аёл шикояти ҳақида Озодлик мақола чоп этган. Читать дальше...