Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини тарк этди. У энди Сенат раиси бўлиши мумкин
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Норбоева лавозимини тарк этди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига бош вазир томонидан киритилган номзод - Боситхонова Элмира Иркиновнани тасдиқлашди. Қайд этиш керакки, Танзила Норбоева 2016 йилнинг 14 декабрида Элмира Боситхонова ўрнига Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаганди. У 2018 йил декабрида ушбу лавозимга яқин беш йил учун қайта сайланган эди. Читать дальше...