Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
Gazeta.uz (ru)
Февраль
2024

Новости за 05.02.2024

Венгрияда Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасига доир парламент йиғилиши тўхтатилди

Gazeta.uz (ru) 

Венгриянинг ҳукмрон партияси аъзолари Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси бўйича овоз бериш жараёни ўтказилиши керак бўлган парламент йиғилишини бойкот қилди. Венгрия Европа Иттифоқидаги ҳали аризани маъқулламаган сўнгги давлат ҳисобланади.

Парижда йўлтанламас автомобиллар учун «парковка» тўловлари уч баравар оширилади

Gazeta.uz (ru) 

Парижликлар йўлтанламаслар учун автотураргоҳлар нархини уч баробар ошириш тартибини қўллаб-қувватлади. Франция пойтахти расмийлари шу йўл билан ушбу турдаги автомобилларнинг ҳавони ифлослантиришига қарши курашиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилашни истамоқда.

«Биз „Док-1 Макс“ иши бўйича ҳамкорликка тайёрмиз». Болалар омбудсмани — жабрланган ва вафот этган болаларнинг ота-оналарига компенсация тўлаш ҳақида

Gazeta.uz (ru) 

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова «Док-1 Макс» сиропи ишида ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Ундан фойдаланиш оқибатида Ўзбекистонда камида 69 бола ҳалок бўлганди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев баъзи журналистларни «УЖЖ» деб атаб, «сал пастроққа тушишни» сўради

Gazeta.uz (ru) 

Собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналист ва блогерларни танқид қилиб, айримларини УЖЖ — «уюшган жиноий журналистлар» деб атади. У улардан «сал пастроққа тушишни» ва ўзларини «бутун жамоатчилик» деб ҳисобламасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, улар хорижий ОАВ билан рақобатга дош бера олмайди.

5 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Gazeta.uz (ru) 

KPI бўйича ишлайдиган вазирлар, озодликка чиққан Отабек Сатторий, ўзбекистонлик мигрантларни ишга чақираётган Исроил, дорилар сотуви билан боғлиқ «ўйинлар» ҳақида гапирган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин фаолиятини якунлади

Gazeta.uz (ru) 

Теннисчи Денис Истомин Девис кубоги доирасидаги Ўзбекистон-Польша учрашувидан сўнг профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. У уч марта Олимпия ўйинларида қатнашган, 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин, Гуанжоу-2010 да 2 та кумуш ва Инчеон-2014 да бронза медалини қўлга киритган.

«Жинсий тарбиядан олабўжи ясамаслик керак» — болалар омбудсмани

Gazeta.uz (ru) 

Ўзбекистонда жинсий тарбия «боланинг тарбияси ва ахлоқий фазилатларига қандайдир тарзда таҳдид солади», деган фикр кенг тарқалган, деди болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида. «Ундан олабўжи ясамаслик керак. Маърифат таҳдид солиши мумкин эмас», — деди у.

Исроил қурилиш ишларига Ўзбекистон фуқароларини ёлламоқчи

Gazeta.uz (ru) 

Исроил Ғазо секторидаги можаронинг кучайиши ортидан ишчи кучи танқислигига дуч келди. Расмийлар қурилиш соҳасидаги фаластинликлар ўрнини Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка мигрантлари ҳисобига тўлдиришни режалаштирмоқда. Учта давлатдан умумий ҳисобда 65 минг ишчи келиши кутилмоқда.

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди

Gazeta.uz (ru) 

Тошкент вилояти Чиноз туманига Шерзод Салихов ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Президент Париждаги Олимпия ўйинларида якка курашдан бошқа спорт турларидан ҳам медаллар кутмоқда

Gazeta.uz (ru) 

Шавкат Мирзиёев Парижда бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўришни тайинлади. «Бу йилги ютуқларни Токиодаги каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри. Натижа тарихда энг яхшиси бўлиши учун ҳозирдан чора кўриш керак», деди у.

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод этилди

Gazeta.uz (ru) 

2021 йилнинг майида 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий суд ажрими билан қамоқдан озод этилди. Унга белгиланган жазо ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиқди

Gazeta.uz (ru) 

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматининг истеъфоси қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳукуматнинг истеъфога чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб бунгача ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган Роман Скляр тайинланди.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Касаткина опустилась на 13-ю строчку в рейтинге WTA, Рахимова поднялась на 18






Выставку-инсталляцию «Точка» во Владимире посвятили Дню пропавших детей

Мемориальный фестиваль «Демидовская сирень» прошёл в Воротынском округе

"Орловские новости": советника губернатора региона Лежнева задержали

Переменная облачность и кратковременные дожди ожидаются в Москве 26 мая