Тавсия: тирбандликда хотиржамликни сақлаш учун нима қилиш керак? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Freepik Замонавий инсон учун машиналар тирбандлигида қолиб кетиш табиий ҳол. Тез-тез такрорланиб турадиган бундай вазиятда энг асосийси одам ўзини йўқотиб қўймаслик. Севимли мусиқа тинглаш, ижтимоий тармоқларда фаол бўлишдан ташқари, яна нималар қилиш керак ва аксинча нима қилмаслик кераклиги ҳақида «Домашний очаг» нашри маълумот бериб ўтади. Хавотирга соладиган ҳислардан қандай қутулиш мумкин? Агар вазиятни бошқариш борасида назоратни йўқотаётганингизни ҳис қилсангиз, «grounding» деб номланувчи оддий техника бу борада сизга ёрдам беради.