Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогига саралаш баҳсларини қайси давлатда ўтказади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2022 йил Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқич (Марказий ва Жанубий минтақа) баҳсларида мезбонлик қиладиган мамлакат номини эълон қилди. Унга кўра саралаш баҳслари Қирғиз Республикасида ўтказилади. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Эрон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган. Вакилларимиз Марказий ва Жанубий минтақа саралашида иштирок этишади, баҳслар 2022 йилнинг 1-15 апрель кунларида ўтказилади.