25 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Республика Гидрометеорология маркази 25 январь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд […]