Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ички ишлар ходимларини суратга олишни тақиқлашни назарда тутувчи ҳужжат биринчи ўқишда кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ташаббускорлардан қўшимча маълумотлар сўралган, шунга кўра ҳужжатга ўзгаришлар киритилади. «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилигимизда жуда кўп бўшлиқлар бор. Керак бўлса зиддиятлар ҳам бор, уни ҳам тан олишимиз керак», — деди у.